Москвада МДҲ давлат раҳбарларининг норасмий саммити ўтказилади

© FOTO пресс-служба кабинета министров КР / Эргеш ЖусубалиевСаммит с главами стран СНГ в Бишкеке
Саммит с главами стран СНГ в Бишкеке - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.09.2024
Oбуна бўлиш
Ғалаба паради арафасида Москвада МДҲ давлат раҳбарларининг норасмий саммити бўлиб ўтади.
TOШКЕНТ, 4 сен — Sputnik. Ғалабанинг 80 йиллигига бағишланган парад арафасида Москвада МДҲнинг норасмий саммитини ўтказиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости.
Владивостокда бўлиб ўтаётган Шарқий иқтисодий форум давомида Дмитрий Песков Улуғ Ватан урушидаги Ғалабанинг 80 йиллиги муносабати билан ўтказиладиган парадга кимлар таклиф этилади, деган саволга жавоб берди.
Кремль вакилининг тушунтиришича, Россия пойтахтидаги парадга дўст бўлмаган давлатлар раҳбарлари таклиф этилмайди.
“Биз дўстона бўлмаган давлатлар раҳбарларини таклиф қилмаймиз, акс ҳолда бу жуда таъсирли рўйхат бўлади. Лекин биринчи навбатда, албатта, бу МДҲ бўлади”, — дея таъкидлади Россия президенти матбуот котиби.
Бундан ташқари, МДҲга аъзо давлатлар саммити ўтказилиши режалаштирилган.
“Бир кун аввал Ғалаба куни муносабати билан МДҲнинг норасмий саммити ва бошқа кўплаб икки томонлама алоқалар режалаштирилган”, — деди Песков.
Кеча Владивостокда Шарқий иқтисодий форум бошланди. Бу йилги тадбирнинг асосий мавзуси: “Узоқ Шарқ-2030. Имкониятларни яратиб, кучларни бирлаштирамиз”. Форумда 76 та мамлакат ва ҳудуддан олти мингдан ортиқ киши иштирок этмоқда.
Брифинг официального представителя МИД России М. Захаровой - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.09.2024
Россия ҳеч қачон Шарқдан юз ўгирмаган — Захарова
Янгиликлар лентаси
0