Биринчи қўнғироқ: мактабларда янги ўқув йили қандай бошланди?

© Министерство дошкольного и школьного образованияПервый звонок в школах Узбекистана
Первый звонок в школах Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.09.2024
Oбуна бўлиш
Бугун мактабларнинг 1-синф ўқувчиларига Президент совғалари топширилди.
ТОШКЕНТ, 4 сен — Sputnik. Бугундан Ўзбекистондаги мактабларда янги ўқув йили бошланди. Республика мактабларида биринчи қўнғироқ садолари соат 8:00 да жаранглади, дея хабар берди Sputnik Ўзбекистон мухбири.
Биринчи қўнғироқ тадбирлари "Бир бўлсак - ягона халқмиз, бирлашсак - ватанмиз" шиори остида ўтказилди.

“1-синфига илк қадам қўйган болажонларга 12 та турдаги ўқув қуроллари, мактаб сумкалари, дарсликлар мажмуасидан иборат Президент совғалари топширилди”, — дейилади Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги хабарида.

Вазирликка кўра, 2024-2025-ўқув йилида 10 мингдан ортиқ мактабларга 700 мингга яқин ўғил-қизлар 1-синфга қабул қилинди.
Янгиликлар лентаси
0