https://sputniknews.uz/20240903/qirgizistonda-ekstremizm-uchun-jazoni-kuchaytirish-taklif-qilindi-45482160.html
Қирғизистонда экстремизм учун жазони кучайтириш таклиф қилинди
Қирғизистонда экстремизм учун жазони кучайтириш таклиф қилинди
Sputnik Ўзбекистон
Дунёнинг қатор минтақаларида турли радикал гуруҳлар давлат ва жамият хавфсизлигига таҳдил солаётгани вақтда янги қонун ҳукуматни эгаллаб олишга қарши самарали... 03.09.2024, Sputnik Ўзбекистон
2024-09-03T17:29+0500
2024-09-03T17:29+0500
2024-09-03T17:29+0500
қирғизистон
бишкек
янги қонун
экстремизм
қирғизистон ҳукумати
қонун
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e4/0a/0f/15188357_0:0:3072:1728_1920x0_80_0_0_38608d7f2d902a5804abfe046db92db8.jpg
ТОШКЕНТ, 3 сен — Sputnik. Қирғизистон Ички ишлар вазирлиги экстремизм ва ҳокимиятни эгаллаб олишга чақириқлар учун жазони кучайтиришни таклиф қилмоқда.Қонун лойиҳасида Жиноят кодексига иккита янги моддалар: “Экстремистик материалларни сақлаш” ва “Экстремистик фаолиятга оммавий чақириқлар” қўшилиши назарда тутилган. Мавжуд моддаларга кўра, экстремистик материаллар тайёрлаганлик учун энг кўп жазо муддатини 3 йилдан 5 йилгача, ҳокимиятни зўравонлик билан эгаллаб олишга оммавий чақириқлар учун — 5 йилдан 7 йилгача ошириш таклиф этилмоқда.Муаллифлар қонун лойиҳасини асослашда охирги пайтларда дунёнинг қатор минтақаларида беқарорлик туфайли фаолияти давлат ва фуқаролар хавфсизлигига таҳдид солувчи радикал гуруҳлар ва экстремистик ташкилотлар фаоллашганини таъкидлайдилар. Киритилаётган янгиликлар бу борадаги вазиятни яхшилаши ва экстремизм кўринишларига қарши курашишда қонунчиликни янада самарали қўллаш имконини бериши керак.
қирғизистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e4/0a/0f/15188357_0:0:2732:2048_1920x0_80_0_0_446cbd550da24196cf6bb53ef937b8ac.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
қирғизистон, бишкек, янги қонун, экстремизм, қирғизистон ҳукумати, қонун
қирғизистон, бишкек, янги қонун, экстремизм, қирғизистон ҳукумати, қонун
Қирғизистонда экстремизм учун жазони кучайтириш таклиф қилинди
Дунёнинг қатор минтақаларида турли радикал гуруҳлар давлат ва жамият хавфсизлигига таҳдил солаётгани вақтда янги қонун ҳукуматни эгаллаб олишга қарши самарали чора бўлиши кутилмоқда.
ТОШКЕНТ, 3 сен — Sputnik. Қирғизистон Ички ишлар вазирлиги экстремизм ва ҳокимиятни эгаллаб олишга чақириқлар учун жазони кучайтиришни таклиф қилмоқда.
“Қирғизистон Республикасининг мазкур қонун лойиҳаси экстремистик материалларни тарқатиш ва ҳокимиятни зўравонлик билан эгаллаб олишга чақириқлар учун жиноий жавобгарликни кучайтириш; олдиндан огоҳлантирилган шахслар учун экстремистик материалларга эгалик қилишга ва оммавий чақириқлар учун жиноий жавобгарликни жорий этиш", - дейилади сешанба куни норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини муҳокама қилиш ягона порталида эълон қилинган ҳужжатда.
Қонун лойиҳасида Жиноят кодексига иккита янги моддалар: “Экстремистик материалларни сақлаш” ва “Экстремистик фаолиятга оммавий чақириқлар” қўшилиши назарда тутилган. Мавжуд моддаларга кўра, экстремистик материаллар тайёрлаганлик учун энг кўп жазо муддатини 3 йилдан 5 йилгача, ҳокимиятни зўравонлик билан эгаллаб олишга оммавий чақириқлар учун — 5 йилдан 7 йилгача ошириш таклиф этилмоқда.
Муаллифлар қонун лойиҳасини асослашда охирги пайтларда дунёнинг қатор минтақаларида беқарорлик туфайли фаолияти давлат ва фуқаролар хавфсизлигига таҳдид солувчи радикал гуруҳлар ва экстремистик ташкилотлар фаоллашганини таъкидлайдилар. Киритилаётган янгиликлар бу борадаги вазиятни яхшилаши ва экстремизм кўринишларига қарши курашишда қонунчиликни янада самарали қўллаш имконини бериши керак.