Путиннинг Мўғулистонга ташрифи: асосий баёнотлар ва келишувлар

© Sputnik / Кристина Кормилицына / Медиабанкка ўтишОфициальный визит президента Владимира Путина в Монголию
Официальный визит президента Владимира Путина в Монголию - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.09.2024
Oбуна бўлиш
Россия Мўғулистонда ИЭСни реконструкция қилади ва кам қувватли АЭС қуради.
ТОШКEНТ, 3 сен – Sputnik. Россия президенти Владимир Путиннинг Мўғулистонга расмий ташрифи давомида эълон қилинган асосий баёнотлари ва эришилган келишувлар.

Россия президенти Мўғулистонга тарихий хотирани сақлагани ва совет аскарларининг қабрларига ғамхўрлик кўрсатгани учун миннатдорчилик билдирди.
️Россия ва Мўғулистон Осиёда хавфсизликни таъминлашга ҳисса қўшмоқда – улар ҳарбий-техник ҳамкорлик ва терроризмга қарши кураш соҳасида ҳамкорлик қилмоқда.
Путин Мўғлистон президентини Ухнаагийн Хурэлсухни октябрда Қозон шаҳрида бўлиб ўтадиган БРИКС саммитига таклиф қилди. У таклифни қабул қилди.
Россия энергия ресурслари етказиб бериш бўйича Мўғулистоннинг ишончли ҳамкори.
️Москва Улан-Батор билан газ соҳасида ҳамкорликни чуқурлаштириш ниятида. Айни дамда Мўғулистон орқали Хитойга газ қувури ўтказиш лойиҳаси экспертизадан ўтказилмоқда.
️Мўғулистон ва ЕОИИ ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш экспорт-импорт операцияларининг янада ўсишига ёрдам беради.
️Россия Мўғулистонда рус тилини ўқитишни қўллаб-қувватлашда давом этади.
Путин ва Хурэлсух Мўғулистонни авиация ёқилғиси билан таъминлаш ва Мўғулистон 3-иссиқлик электр станциясини реконструкция қилиш бўйича келишувларга эришди.
Россия Мўғулистонда кам қувватли атом электр станциясини қуради.

Хархарум вилоятидаги кичик атом электр станцияси лойиҳасининг техник тафсилотларини амалда тасдиқлади. Биринчи босқичда станция Россия компанияси томонидан бошқарилиши мумкин, деди Росатом раҳбари Лихачёв.

Эслатиб ўтамиз, расмий ташриф давомида Россия президентига бош вазир ўринбосари Алексей Оверчук, ташқи ишлар вазири Сергей Лавров, спорт вазири Михаил Дегтярёв, транспорт вазири Роман Старовойт, энергетика вазири Сергей Цивилёв, табиий ресурслар вазири Александр Козлов, Росатом раҳбари Алексей Лихачёв, Ростех раҳбари Сергей Чемезов, Роспотребнадзор раҳбари Анна Попова ҳамда президент ёрдамчиси Юрий Ушаков, Россия Президенти администрацияси раҳбари ўринбосари Максим Орешкин, Бурятия раҳбари Алексей Циданлар ҳамроҳлик қилишмоқда.
Официальный визит президента Владимира Путина в Монголию - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.09.2024
Путин Мўғулистон орқали Хитойга ўтадиган газ қувури ҳақида гапирди
Янгиликлар лентаси
0