Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Курск вилоятида Украина қўшинларининг бир неча ҳужуми қайтарилди

© РИА НовостиРоссийские военные в зоне спецоперации.
Российские военные в зоне спецоперации.  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.09.2024
Oбуна бўлиш
Россия ҳарбийлари Украина қуролли кучларининг Курск вилоятида бир неча марта ҳужумга уринишларини бартараф этди.
ТОШКЕНТ, 3 сен – Sputnik. Россиянинг "Шимол" кучлар гуруҳи Курск вилоятида Украина Қуролли кучларининг бешта ҳужумини қайтарди ва учта ҳужумга уринишини бартараф этди, деб хабар қилди Мудофаа вазирлиги.

“Шимол" қўшинлар гуруҳи бўлинмалари армия авиацияси ва артиллерия кўмагида кун давомида Борки, Маревка, Камишевка ва Черкасское Поречное аҳоли пунктлари йўналишида душман ҳужум гуруҳининг бешта ҳужумини қайтарди”, — дейилади хабарда.

Шунингдек, Комаровка, Коренево ва Олговка йўналишидаги ҳужумга уринишларнинг олдини олишга муваффақ бўлинди. Душман 25 нафаргача аскарини, иккита зирҳли жанговар машинаси ва учта автомашинасини йўқотди.
Бундан ташқари, Россия авиацияси ва артиллерияси УҚКнинг Апанасовка, Борки, Вишневка, Викторовка, Гордеевка, Косица, Краснооктябрское, Княжий Первий, Куриловка, Любимовка, Мартиновка, Михайловка, Малая Локня, Новоивановка, Орловка, Плехово ва Словеня аҳоли пунктлари ҳудудларида душман аскарлари ва техникасига зарба берди.
Оператив-тактик авиация Суми вилоятида Украина қуролли кучлари захиралари тўпланган жойларга ҳам ҳужум қилди. Зарбалар Белополе, Ворожба, Велика Писаревка, Глухов, Мирополе, Новая Сич, Новоивановка, Павловка, Пустогород, Погребки, Старе Верки, Стукаловка, Суми, Хотен ва Юнаков аҳоли пунктлари яқинида жойлашган бўлинмаларга берилди.

Россия қўшинлари зарбалари натижасида Украина армиясининг бир кунда 400 нафарга яқин ҳарбий хизматчилари, 12 та зирҳли жанговар транспорт воситалари, учта артиллерия қуроллари, битта реактив отиш тизими, зенит-ракета ва қурол комплекси жанговар транспорт воситаси, радиоэлектрон уруш станцияси, 12 та машинаси, иккита муҳандислик техникаси йўқ қилинди.

Эслатиб ўтамиз, 6 август куни Украина Қуролли кучлари Россиянинг Украина билан чегарадош Курск вилояти ҳудудига бостириб кирган эди. 3 сентябрь ҳолатига Курск йўналишида ҳужум тўлиқ тўхтатилган, Украина Қуролли кучлари йўқотишлари 9300 нафар аскар, 80 та танкни ташкил қилди.
Белгород ва Брянск вилоятларида фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш учун аксилтеррор режими кучга кирган.
Янгиликлар лентаси
0