Sputnik Узбекистан в Ташкенте. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.04.2024
Матбуот маркази
Sputnik Ўзбекистон матбуот маркази “Россия сегодня” халқаро медиа гуруҳи таркибига киради. Матбуот-маркази рақами: +99897 190 71 78

Анонс: Маймунчечак эпидемияси ЕОИИ учун нақадар хавфли?

© Sputnik / Григорий Сысоев / Медиабанкка ўтишГеннадий Онищенко, архивное фото
Геннадий Онищенко, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.09.2024
Oбуна бўлиш
ОИВни енгадиган дорилар борми, маймунчечак нақадар хавфли — каби мавзулар муҳокама қилинади.
ТОШКЕНТ, 3 сен — Sputnik. Эртага, 4 сентябрь куни, Sputnik матбуот марказида Россия Таълим академияси президенти ўринбосари Геннадий Онищенко иштирокида "ЕОИИ давлатларининг биологик хавфсизлиги" мавзусида видеокўприк мулоқоти бўлиб ўтади.
Тадбиркда Москва, Тошкент, Остона ва Минскдан журналистлар иштирок этиши кутилмоқда. Мулоқотнинг бошланиш вақти: Тошкент вақти билан соат 13:00 да.

Муҳокама қилинадиган мавзулар:

ОИВни енгадиган янги дорилар борми?
ЕОИИ мамлакатлари учун маймунчечак эпидемияси хавфи қанчалик реал?
Ушбу касалликни аниқлаш учун Россияда ишлаб чиқилган тест тизимлари ЕОИИ мамлакатларига етказиладими?
Қизамиқ, кўк йўтал, COVID ва ҳатто Ғарбий Нил иситмаси фаоллашган Арманистонда юқумли касалликларнинг ўсишига қандай қарши курашиш мумкин?
Қўзиқорин мавсумининг баландлигида қандай хавфсизлик қоидаларига риоя қилиш керак?
Мулоқотда иштирок этишни истайдиган журналистлар олдиндан аккредитациядан ўтиши керак.
Янгиликлар лентаси
0