Путин мактаб болаларига "Муҳим нарсалар" ҳақида айтиб берди

© POOL / Медиабанкка ўтишВизит президента Владимира Путина в Казахстан для участия в саммите ШОС. День второй.
Визит президента Владимира Путина в Казахстан для участия в саммите ШОС. День второй. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.09.2024
Oбуна бўлиш
Россия мактабларида ҳар душанба куни "Муҳим нарсалар ҳақида суҳбат" номли дарс ўтказилади.
ТОШКЕНТ, 2 сен – Sputnik. Россия президенти Владимир Путин бугун Тува ўлкасининг Қизил шаҳридаги 20-умумтаълим мактабида “Муҳим нарсалар ҳақида суҳбат*” очиқ дарсини ўтказди ва мактаб ўқувчиларининг саволларига жавоб берди.
Хусусан, Россия президенти махсус операция ҳудудида эришилаётган муваффақиятлар ҳақида айтиб берди.

“Олдин биз кунига 200-300 метр олдинга силжиётган эдик, лекин ҳозир кунига километр квадрат майдонлар ҳақида гап кетмоқда", - деди Путин.

Шунингдек, президент Украинада тинчлик ўрнатиш нима учун муҳим эканини тушунтириб берди.
Россия ўз чегараси яқинида унга қарши тажовузкор режалар тузадиган ва доимий равишда Россияни беқарорлаштиришга уринаётган душман тузилмаларнинг пайдо бўлишига йўл қўймайди, махсус операция нафақат Донбасс учун, балким бутун Россия келажаги учун, деди Путин.
Курск можаросининг сабабини тушунтирар экан, нима сабабдан Путин бугунги Украина раҳбариятига тинчлик керак эмаслигини айтиб берди.

“Агар жанглар тўхтаса, Украина “ҳарбий ҳолатни”бекор қилишга мажбур бўлади, ундан сўнг эса дарҳол президент сайловлари ўтказилиши керак. Ҳозирги ҳокимият бунга тайёр эмас, уларнинг қайта сайланиш имконияти кам ва шунинг учун улар урушни тугатишдан манфаатдор эмас, шунинг учун улар бу провокацияни Курск вилоятида қилишган ва бундан олдин ҳам худди шундай провокацияни Белгород вилоятида амалга оширишга ҳаракат қилишган”, - дея тушунтирди президент.

Ундан ташқари, Россия халқларини бирлаштиришда рус тили роли ҳақида ҳам тўхталиб ўтди.
"Бу Россиянинг барча халқларини ягона умумий организмга, умумий бирлашган халққа бирлаштиради <...> Бу жуда муҳим, шунинг учун рус тилини билиш мактаб ўқитувчилари учун энг муҳим вазифалардан биридир. - деди у.
*Россия мактабларида ҳар душанба куни "Муҳим нарсалар ҳақида суҳбат" номли дарс ўтказилади. Унда ватанпарварлик, махсус операция ва бошқа Россия учун муҳим мавзулар муҳокама қилинади.
Янгиликлар лентаси
0