Москвадаги Ўзбекистон элчихонасида Мустақиллик куни муносабати билан тадбир бўлиб ўтди

Флаги России и Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.08.2024
Oбуна бўлиш
Эксклюзив
Тадбирда кўп сонли Россия давлат ва маданият арбоблари, чет эл элчихоналари вакиллари ҳамда журналистлар иштирок этишди.
TOШКЕНТ, 31 авг — Sputnik. Москвадаги Ўзбекистон элчихонасида Мустақиллик куни муносабати билан тантанали қабул бўлиб ўтди. Бу ҳақда Sputnik Ўзбекистон мухбири хабар берди.
Тадбирда кўп сонли Россия давлат ва маданият арбоблари, чет эл элчихоналари вакиллари ҳамда журналистлар иштирок этишди. Маросимда Ўзбекистоннинг Россиядаги элчиси Ботиржон Асадов сўзга чиқиб, республика сўнгги йилларда эришган ютуқлари ва бугун ўз олдига қўйган эзгу ниятлари ҳақида айтиб берди.
© SputnikВ Посольстве Узбекистана в Москве состоялся торжественный прием по случаю Дня Независимости
В Посольстве Узбекистана в Москве состоялся торжественный прием по случаю Дня Независимости  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.08.2024
В Посольстве Узбекистана в Москве состоялся торжественный прием по случаю Дня Независимости
Хусусан, сўнгги олти йилда Ўзбекистон ЯИМ 1,5 баравар ўсгани, мактаб ва боғчалар сони ошиб бораётгани ва 3 миллиондан ортиқ одам камбағалликдан чиқарилгани санаб ўтилди.
“Бугунги Ўзбекистон — умуминсоний демократик қадриятларга интилаётган замонавий давлат, Республика амалга ошираётган барча ислоҳотлар негизида инсон қадрини улуғлаш ётибди”, - деди Ботиржон Асадов.
Тадбирда, шунингдек, Россия иқтисодий ривожланиш вазири Максим Решетников ҳам нутқ сўзлади. У Россия ва Ўзбекистон раҳбарларининг ўзаро илиқ муносабатлари икки давлат муносабатларининг барча жабҳаларига сингиб бораётганини айтиб ўтди.
Решетников, шунингдек, Россия учун Ўзбекистон билан ҳамкорлик қилиш ҳар томонлама фойдали ва ўзаро манфаатли эканига алоҳида урғу берди.

“Масалан, ишчи кучи дефицити кузатилаётган Россия ички меҳнат бозорида ўзбекистонлик мигрантлар муносиб ҳисса қўшмоқда. Улар ҳам Россия бюджетига солиқ тўлаб, ҳам ўз оилаларига пул жўнатаётгани – иккала томон учун ҳам фойдали бўлмоқда. Ўзаро муносабатларнинг яна бир жиҳати бу – ҳудудлараро ҳамкорлик. Россия бошқа ҳеч бир давлат билан бу қадар чуқур ва жадал ҳудудлараро алоқалар йўлга қўймаган”, - деди Россия вазири.

© SputnikВ Посольстве Узбекистана в Москве состоялся торжественный прием по случаю Дня Независимости
В Посольстве Узбекистана в Москве состоялся торжественный прием по случаю Дня Независимости  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.08.2024
В Посольстве Узбекистана в Москве состоялся торжественный прием по случаю Дня Независимости
Сўз охирида вазир барчани Ўзбекистонга ташриф буюриб, у ерда нафақат машҳур Самарқанд ёки Бухорони томоша қилиш, балки Тошкент чеккасидаги беш қаватли уйлар орасида жойлашган бирор маҳаллага бориб, у ерда ҳаёт нақадар тинч ва осойишта кечаётганини томоша қилишни таклиф қилди.
“Биз Ўзбекистоннинг бугунги ривожини кўриб завқланмоқдамиз, эртанги кунда бизга Ўзбекистон юзида кучли ривожланган ҳамкор керак”, - деди Решетников.
Тадбирда Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Михаил Галузин ҳам сўзга чиқди. У Ўзбекистон раҳбариятининг рус тилига кўрсатаётган эътиборини алоҳида қайд этиб, Россия бу борада ёрдам кўрсатишга тайёрлигини айтди.
Байрам тантанаси мусиқа садолари остида, ўзбекона тўкин дастурхон ва бетакрор ўзбек палови билан давом этди.
Янгиликлар лентаси
0