Николай Дуров: Телеграм асосчисининг соядаги акаси ҳақида нималар маълум
20:30 30.08.2024 (янгиланди: 11:17 31.08.2024)
© Соц.сетиНиколай Дуров
© Соц.сети
Oбуна бўлиш
ВКонтакте ижтимоий тармоғи, Телеграмнинг шифрлаш услубинини яратган, лекин ўзи сояда қолишни маъқул кўрадиган Павел Дуровнинг акаси ҳақида нималар маълум?
Николай Валериевич Дуров - математик, дастурчи, Вконтакте ижтимоий тармоғи ва Телеграм мессенжери яратувчиси.
Унинг отаси Валерий Дуров - филология фанлари доктори, профессор. 1992-2013 йилларда Санкт-Петербург университети филология факультети классик филология кафедрасини бошқарган. Онаси ҳам Санкт-Петербург давлат университетида ўқитувчи бўлиб ишлаган. Болалигида у бир неча йил Италиянинг Турин шаҳрида яшаган, у ерда отаси рус тилидан дарс берган.
Таълим ва унвонлари
Санкт-Петербургга қайтиб, Фадеев номли академик гимназияда таҳсил олди. Николай Дуров уч марта - 1996, 1997 ва 1998 йилларда Халқаро математика олимпиадасида ғолиб чиққан, шунингдек, бир неча бор информатика бўйича халқаро олимпиада совриндори бўлган.
© Соц.сетиНиколай Дуров
Николай Дуров
© Соц.сети
Ўрта мактабни тугатгач, Санкт-Петербург давлат университетига ўқишга кирди. У Санкт-Петербург давлат университети дастурлаш жамоаси аъзоси бўлиб, 2000 ва 2001 йилларда Ҳисоблаш машиналари ассоциацияси талабалари дастурлаш бўйича жаҳон чемпионатида (ACM-ICPC) ғолиб бўлган. 2005 йилда Санкт-Петербург давлат университетида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган. Кейин у Бонн университетида илмий ишини давом эттирди ва у эрда 2007 йилда "Аракелов сингуляр геометрияси" мавзусида иккинчи диссертацияни ҳимоя қилди.
"Менинг акамнинг математика бўйича иккита докторлик унвони бор, у жуда ақлли ва у криптография бўйича мутахассис", - деган эди Павел Дуров катта акаси ҳақида Такер Карлсонга берган интервьюсида.
2006 йилдан бери Николай Дуров укаси Павелга ВКонтакте ижтимоий тармоғини ривожлантиришда ёрдам берди, лойиҳанинг техник директори бўлди ва интерфейсни ишлаб чиқди. Платформа 2013 йилда сотилганидан кейин у компанияни тарк этди.
Шунингдек, 2013 йилда Николай Дуров ўзининг шифрлаш тизимини яратди. Аввалига ака-ука ундан бир-бирлари билан мулоқот қилиш учун фойдаланишган, кейин эса ушбу тизимни Телеграмга жорий этишган.
Такер Карлсонга берган интервьюсида Павел Дуров Телеграмдаги шифрлашнинг асосий тамойилларини айнан унинг акаси Николай ишлаб чиққанини, улар бугунги кунда ҳам кичик ўзгаришлар билан қўлланилаётганини таъкидлади. Павел Дуровнинг сўзларига кўра, унинг ўзи кўпроқ фойдаланувчи интерфейси, илова қандай ишлаши, унинг функциялари ва бошқалар билан шуғулланган, Николай эса шифрлаш учун масъул бўлган.
Николай Дуров ҳам Телеграм Open Network (TON) блокчейн платформаси яратувчилардан бири бўлиб, унинг асосида Тонкоин криптовалютаси яратилган.
Бугунги кунда Николай Дуров Математика институтининг Санкт-Петербург филиали катта илмий ходими. Россия Фанлар академиясининг В. А. Стеклов. Алгебра ва сонлар назарияси лабораториясида ишлайди. Физика-математика фанлари номзоди илмий даражасига эга.
Шахсий ҳаёти
Николай Дуров, укаси Павелдан фарқли ўлароқ, ўз турмуш тарзини максимал даражада сир тутади. Унинг шахсий ҳаёти, хотини ва болалари ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ.
Шунингдек, маълумотлар базасида Николай Дуров билан боғлиқ бўлган бирон бир юридик шахснинг эгаси ёки ҳаммуаллифи эканлиги ҳақида маълумот йўқ.
© Соц.сетиНиколай Дуров
Николай Дуров
© Соц.сети
Сўнгги воқеалар
2024 йил 28 августда Николай Дуров Францияда ҳибсга олинди. Унга Телеграм фаолияти билан боғлиқ турли айбловлар қўйилди. Энг асосийси — платформа давлатлар билан етарли даражада ҳамкорлик қилмаётгани ва Телеграмдан ноқонуний мақсадларда фойдаланиш ҳолатлари кўплиги.
Франция суди ушбу айбномаларга Телеграм асосчиси Павел Дуровдан ташқари унинг акаси Николай Дуровни ҳам қўшди.
28 август куни Париж прокуратураси Павел Дуровни "суд назорати остида" мақоми билан ҳибсдан чиқарди. Унга 5 миллион евро гаров пули тўлаши ҳамда Франция ҳудудини тарк этиш тақиқлангани маълум қилинди.
Франция суди ушбу айбномаларга Телеграм асосчиси Павел Дуровдан ташқари унинг акаси Николай Дуровни ҳам қўшди.
28 август куни Париж прокуратураси Павел Дуровни "суд назорати остида" мақоми билан ҳибсдан чиқарди. Унга 5 миллион евро гаров пули тўлаши ҳамда Франция ҳудудини тарк этиш тақиқлангани маълум қилинди.
Очиқ манбалар асосида тайёрланди.