https://sputniknews.uz/20240829/iran-eoii-davlatlar-eksport-138-foiz-45416734.html
Эроннинг ЕОИИга аъзо давлатларга экспорт ҳажми 138 фоизга ошди
Эроннинг ЕОИИга аъзо давлатларга экспорт ҳажми 138 фоизга ошди
Sputnik Ўзбекистон
Эрон Савдони ривожлантириш ташкилоти раҳбари мамлакатнинг Евроосиё иқтисодий иттифоқига аъзо давлатларга нонефт экспорти 138 фоизга ошганини маълум қилди. 29.08.2024, Sputnik Ўзбекистон
2024-08-29T17:15+0500
2024-08-29T17:15+0500
2024-08-29T17:15+0500
ўзбекистон ва еоии
еоии
эрон
экспорт
еик
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/07/04/36535240_222:133:3072:1736_1920x0_80_0_0_7d123c7f21ba951a3f70b869f2f4dbc8.jpg
TOШКЕНТ, 29 авг — Sputnik. Эроннинг Евроосиё иқтисодий иттифоқига (ЕОИИ) аъзо давлатларга экспорти ҳажми 138 фоизга ошди. Бу ҳақда Эрон саноат вазири ўринбосари Меҳди Зейгами маълум қилди, дея хабар берди Iran.ru Россия ахборот агентлиги. Эрон Савдони ривожлантириш ташкилоти раҳбари мамлакатнинг ЕОИИга аъзо давлатларга нонефт экспорти 138 фоизга ошганини маълум қилди. Бизнес-форумни ташкил этишдан асосий мақсад Эрон билан иттифоққа аъзо давлатлар ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва янада ривожлантириш, деб таъкидлади Зейгами. Саноат вазири ўринбосари ўз нутқида 2019 йилда Эрон ва ЕОИИ ўртасида эркин савдо бўйича вақтинчалик келишувнинг амалга оширилиши ўзаро савдо ҳажмини икки баравар оширгани, шу сабабли Эроннинг аъзо давлатларга экспорти 138 фоиздан ортиқ ўсганини айтди. Маълумот учун, 30-31 сентябрь кунлари Арманистонда Эрон-ЕОИИ бизнес форуми бўлиб ўтади. Евроосиё иқтисодий комиссияси савдо вазири Андрей Слепнёв ва Эроннинг Россиядаги элчиси Казем Жалолий ўртасида ишчи учрашув бўлиб ўтди. Унда Евроосиё иқтисодий форуми доирасидаги тадбирларга тайёргарлик ва савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг долзарб масалаларини муҳокама қилди. Учрашувда 1 октябрь куни Ереванда бўлиб ўтадиган Евроосиё иқтисодий форумида ўтказилиши режалаштирилган ЕОИИ-Эрон бизнес мулоқотига тайёргарлик ҳақида сўз борди. Томонлар бизнес-мулоқот форумнинг асосий тадбирларидан бирига айланишига, ЕОИИ ва Эрон ўртасидаги эркин савдо тўғрисидаги янги келишув нуқтаи назаридан Иттифоқ мамлакатлари ишбилармонлари ва Эрон компаниялари ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларни чуқурлаштириш имкониятларини очиб беришига ишонч билдиришди. Бундан ташқари, йиғилиш иштирокчилари эркин савдо тўғрисидаги тўлиқ форматдаги келишувни ратификация қилиш жараёни ҳамда жорий ва келгуси йилда ЕИК ва Эрон ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш режалари ҳақида маълумот алмашишди.
https://sputniknews.uz/20240822/iran-eoii-kuzatuvchi-maqom-45321453.html
эрон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/07/04/36535240_341:0:3072:2048_1920x0_80_0_0_5b7eb7e6045ccc2a9b5b0b7ad9e65d74.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
еоии, эрон, экспорт, еик
Эроннинг ЕОИИга аъзо давлатларга экспорт ҳажми 138 фоизга ошди
Эрон Савдони ривожлантириш ташкилоти раҳбари мамлакатнинг Евроосиё иқтисодий иттифоқига аъзо давлатларга нонефт экспорти 138 фоизга ошганини маълум қилди.
TOШКЕНТ, 29 авг — Sputnik. Эроннинг Евроосиё иқтисодий иттифоқига (ЕОИИ) аъзо давлатларга экспорти ҳажми 138 фоизга ошди. Бу ҳақда Эрон саноат вазири ўринбосари Меҳди Зейгами маълум қилди, дея хабар берди
Iran.ru Россия ахборот агентлиги.
Эрон Савдони ривожлантириш ташкилоти раҳбари мамлакатнинг ЕОИИга аъзо давлатларга нонефт экспорти 138 фоизга ошганини маълум қилди.
“Эрон саноат вазири ўринбосари Маҳди Зайгамий Эрон-ЕОИИ бизнес форумида 300 нафар Эрон компаниясининг иштироки ҳақида гапирар экан, Эроннинг ЕОИИга аъзо давлатларга экспорти ҳажми 138 фоизга ошганини айтди”, — дейилади хабарда.
Бизнес-форумни ташкил этишдан асосий мақсад Эрон билан иттифоққа аъзо давлатлар ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва янада ривожлантириш, деб таъкидлади Зейгами.
Саноат вазири ўринбосари ўз нутқида 2019 йилда Эрон ва ЕОИИ ўртасида эркин савдо бўйича вақтинчалик келишувнинг амалга оширилиши ўзаро савдо ҳажмини икки баравар оширгани, шу сабабли Эроннинг аъзо давлатларга экспорти 138 фоиздан ортиқ ўсганини айтди.
Маълумот учун, 30-31 сентябрь кунлари Арманистонда Эрон-ЕОИИ бизнес форуми бўлиб ўтади.
Евроосиё иқтисодий комиссияси савдо вазири Андрей Слепнёв ва Эроннинг Россиядаги элчиси Казем Жалолий ўртасида ишчи учрашув бўлиб ўтди. Унда Евроосиё иқтисодий форуми доирасидаги тадбирларга тайёргарлик ва савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг долзарб масалаларини муҳокама қилди.
Учрашувда 1 октябрь куни Ереванда бўлиб ўтадиган Евроосиё иқтисодий форумида ўтказилиши режалаштирилган ЕОИИ-Эрон бизнес мулоқотига тайёргарлик ҳақида сўз борди.
Томонлар бизнес-мулоқот форумнинг асосий тадбирларидан бирига айланишига, ЕОИИ ва Эрон ўртасидаги эркин савдо тўғрисидаги янги келишув нуқтаи назаридан Иттифоқ мамлакатлари ишбилармонлари ва Эрон компаниялари ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларни чуқурлаштириш имкониятларини очиб беришига ишонч билдиришди.
“Бизнинг бизнес ҳамжамиятимиз ҳамкорлар билан логистика, инфратузилма, шунингдек, савдо операцияларини соддалаштириш, жумладан, тўловларни амалга ошириш масалалари бўйича ҳамкорликка алоҳида қизиқиш билдирмоқда”, — деди Андрей Слепнёв.
Бундан ташқари, йиғилиш иштирокчилари эркин савдо тўғрисидаги тўлиқ форматдаги келишувни ратификация қилиш жараёни ҳамда жорий ва келгуси йилда ЕИК ва Эрон ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш режалари ҳақида маълумот алмашишди.