Баҳодир Жалолов ва Ҳасанбой Дўсматовга муддатидан олдин подполковник унвони берилди

© Национальная гвардия УзбекистанаБаҳодир Жалолов ва Ҳасанбой Дўсматовга муддатидан олдин подполковник унвони берилди
Баҳодир Жалолов ва Ҳасанбой Дўсматовга муддатидан олдин подполковник унвони берилди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.08.2024
Oбуна бўлиш
Спортчиларга унвонлар Миллий гвардия қўмондони томонидан тантанали равишда топширилди.
TOШКЕНТ, 29 авг — Sputnik. Капитан Баҳодир Жалолов ва капитан Ҳасанбой Дўсматовга навбатдан ташқари подполковник ҳарбий унвони муддатидан олдин берилди. Бу ҳақда Миллий гвардия матбуот хизмати хабар берди.
Уларга ушбу унвон Миллий гвардия қўмондони томонидан тантанали равишда топширилди.

“Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси шахсий таркиби орасида ўзларининг садоқати, жасорати ва мардлиги билан ўрнак бўлиб, устоз-шогирд анъаналарига мувофиқ ҳарбий хизматчилар ва ёшлар орасида спортни тарғиб қилишга қўшган улкан ҳиссаси учун капитан Жалолов Баҳодир Исомиддин ўғли ва капитан Дўсматов Ҳасанбой Маруфжон ўғлига Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Олий бош қўмондонининг рухсати билан навбатдан ташқари подполковник ҳарбий унвони муддатидан олдин берилди”, — дейилади хабарда.

Шунингдек, бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Тўлқин Қиличев, Ўзбекистон терма жамоаси катта мураббийи Раҳматжон Рўзиохунов ҳамда бокс бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоаси бош мураббийи, Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув маркази катта ўқитувчиси подполковник Элшод Расулов “Миллий гвардия фидойи ходими” кўкрак нишони билан тақдирланди.
© Национальная гвардия УзбекистанаБаҳодир Жалолов ва Ҳасанбой Дўсматовга муддатидан олдин подполковник унвони берилди
Бахадир Джалолов и Хасанбой Досматов досрочно стали подполковниками - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.08.2024
Баҳодир Жалолов ва Ҳасанбой Дўсматовга муддатидан олдин подполковник унвони берилди
Эслатиб ўтамиз, Парижда ўтган Олимпия ўйинларида 8 та олтин медални Диёра Келдиёрова, Ҳасанбой Дўсматов, Улуғбек Рашитов, Асадхўжа Муйдинхўжаев, Лазизбек Муллажонов, Абдумалик Халоков, Разамбек Джамалов, Баҳодир Жалолов, 2 та кумуш медални Акбар Жўраев, Светлана Осипова, 3 та бронза медалини Алишер Юсупов, Музаффар Тўрабоев, Ғуломжон Абдуллаев қўлга киритишди.
Олимпия ўйинларида юксак натижаларга эришган спортчи ва мураббийлар мукофотланди
Шавкат Мирзиёев встретился с победителями и призерами XXXIII летних Олимпийских игр. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.08.2024
Мирзиёев 2028 йилги олимпиадага тайёргарликни ҳозирдан бошлаш кераклигини айтди
Янгиликлар лентаси
0