Шавкат Мирзиёев Гурбангули Бердимуҳамедов билан телефон орқали мулоқот қилди

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев
Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.08.2024
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон ва Туркманистон етакчилари икки томонлама алоқалар жадал ривожланиб бораётганини катта мамнуният билан қайд этишди.
TOШКЕНТ, 28 авг — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати раиси Гурбангули Бердимуҳамедов билан телефон орқали мулоқот қилди, деб ёзмоқда давлат раҳбари матбуот хизмати.
Айтилишича, мулоқот давомида Ўзбекистон-Туркманистон дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш, мамлакатларимиз ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.
Суҳбат аввалида давлат раҳбарига Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедовнинг саломи етказилди.
“Ўзбекистон ва Туркманистон етакчилари икки томонлама алоқалар жадал ривожланиб бораётганини катта мамнуният билан қайд этдилар. Фаол сиёсий мулоқот ва алмашинувлар давом этмоқда, ўзаро товар айирбошлаш ҳажми барқарор суръатлар билан ўсмоқда, иқтисодиётнинг турли тармоқларида етакчи корхоналарнинг кооперацияси кучаймоқда”, — дейилади хабарда.
Суҳбат чоғида транспорт-коммуникация ва энергетика соҳаларида қўшма лойиҳаларни илгари суришга алоҳида эътибор қаратилди.
Шавкат Мирзиёев Гурбангули Бердимуҳамедов билан учрашди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.08.2023
Шавкат Мирзиёев Гурбангули Бердимуҳамедов билан учрашди — видео
Янгиликлар лентаси
0