Пенсия тўловлари пластик картага 1 сентябргача ташлаб берилади — Жамғарма

© Sputnik / Зафар ХалиловБанковские карты
Банковские карты - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.08.2024
Oбуна бўлиш
Эксклюзив
Фуқароларга пенсияларни нақд пулда тўлаш тасдиқланган жадваллар асосида байрам дам олиш кунларидан кейин бошланади.
ТОШКЕНТ, 28 авг — Sputnik. Пенсияни пластик картада оладиган Ўзбекистон фуқароларига сентябрь ойи учун тўловлар 1 сентябргача ўтказиб берилади, дея хабар берди Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Sputnik Ўзбекистон мухбирига.

"Мамлакатимизда кексалар, пенсионерлар ва ногиронларни қўллаб-қувватлаш, байрамни кўтаринки руҳда ўтказишларини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг сентябрь ойи учун пенсия тўловларини банк пластик карточкалари орқали олаётган фуқароларнинг пенсия тўловлари 1 сентябргача уларнинг карталарига ўтказилади", —дея қайд этди жамғарма вакили.

Нақд пулда оладиган фуқароларга пенсия тўлаш тасдиқланган жадваллар асосида байрам дам олиш кунларидан кейин бошланади, дея қўшимча қилди ташкилот.
Жамғарма, шунингдек, сентябрь ойида фуқаролар пенсияни 15 фоизга оширишни ҳисобга олган ҳолда олишларига аниқлик киритди.
Эслатиб ўтамиз, Мустақиллик байрами муносабати билан Ўзбекистон фуқаролари президент қарорига мувофиқ, кетма-кет 4 кун: 31 августдан (олти кунлик иш ҳафтаси билан) 3 сентябргача дам олади.
Узбекские сумы - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.08.2024
Ўзбекистонда ойлик, пенсия ва нафақалар оширилади — янги фармон
Янгиликлар лентаси
0