Бу йил аҳоли ва тадбиркорларга қанча муқобил энергия ускуналари ўрнатилиши маълум бўлди

© Sputnik / Михаил Воскресенский / Медиабанкка ўтишСолнечные панели
Солнечные панели - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.08.2024
Oбуна бўлиш
Президент мутасаддиларга энергияни тежаш бўйича кўрсатмалар берди.
TOШКЕНТ, 28 авг— Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев энергия тежамкорлигини таъминлаш, муқобил қувватлардан фойдаланишни кенгайтириш масалалари муҳокамаси бўйича йиғилиш ўтказди, дея хабар берди давлат раҳбари матбуот хизмати.
© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев
Президент Шавкат Мирзиёев  провел совещание по вопросам обеспечения энергосбережения и расширения использования альтернативных источников энергии. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.08.2024
Шавкат Мирзиёев
“Муқобил энергия манбаларини ўрнатиш бу – давлат сиёсати”, – деди президент.
Қайд этилишича, Фарғона политехника институти олимлари томонидан Фарғона туманидаги электр истеъмоли ўрганилди.
© Пресс-служба президента УзбекистанаФарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров.
Президент Шавкат Мирзиёев  провел совещание по вопросам обеспечения энергосбережения и расширения использования альтернативных источников энергии. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.08.2024
Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров.
“Мисол учун, 4,6 минг хонадон ва 233 та тадбиркорга хизмат қиладиган “Лоғон” подстанциясидаги йиллик йўқотиш 5 миллион киловатт соатни ташкил қилади. Бу – табиий йўқотиш учун белгиланган меъёрдан 1,5 баравар кўп. Ҳисоб-китобларга кўра, мазкур подстанциядан электр оладиган 113 та трансформатордаги юкламани тенг тақсимлаш орқали 765 минг киловатт соат йўқотишнинг олдини олиш мумкин. Энг муҳими, бунга харажат талаб қилинмайди. Туман электр корхонасида бошқарув тўғри йўлга қўйилса бўлди”, — дейилади хабарда.
Ёки сув насосларига хизмат кўрсатувчи 44 та трансформаторга реактив қувват батареялари ўрнатилса, йўқотиш йилига 1,1 миллион киловатт соатга камаяди, харажат бир йилда ўзини оқлайди.
Умуман, Фарғона туманидаги 14 та подстанцияда 15,5 миллион киловатт соат ёки йилига ўртача 6 миллиард сўмлик ортиқча йўқотиш ҳисоб-китоб қилинган. Иш юқоридагидек омилкорлик билан ташкил қилинса, электрдан иқтисод қилиш режасини бажариш мумкин.
“Мамлакатимиз бўйича 1 минг 800 та шундай подстанция ва 100 мингга яқин трансформатор бор. Мутасаддиларга ушбу тажрибани бошқа ҳудудларда ҳам жорий қилиб, энергияни тежаш бўйича кўрсатмалар берилди”, — дейилади хабарда.
© Пресс-служба президента УзбекистанаҚорақалпоғистон республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси Аманбай Оринбаев.
Президент Шавкат Мирзиёев  провел совещание по вопросам обеспечения энергосбережения и расширения использования альтернативных источников энергии. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.08.2024
Қорақалпоғистон республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси Аманбай Оринбаев.
Қорақалпоғистонда газни тежаш бўйича яхши натижа бор. Ҳозиргача 95 мингта хонадондаги эскирган “горелка” энергия тежамкорига алмаштирилгани ва иситиш тизими изоляция қилингани ҳисобига, йилига 145 миллион кубметр газ иқтисод бўлаяпти. Яна 16 минг эҳтиёжманд оилага маҳаллий бюджет ҳисобидан шундай печлар қўйиб бериш бошланган. Бу орқали 20 миллион кубметр газ иқтисод қилиниб, эҳтиёжманд аҳоли ихтиёрида 12 миллиард сўм қолади.
"Шу тарзда, мамлакатдаги 1 миллион хонадон иситиш тизимини энергия тежамкорига алмаштириш вазифаси қўйилди", — дея таъкидланган хабарда.
Қайд этилишича, республикада 2 минг 349 та йирик газ истеъмолчиси бор. Масалан, Оҳангарондаги кафель ишлаб чиқарувчи корхона ўзидан чиққан иссиқликдан қайта фойдаланиш технологиясини жорий қилган. Лекин, йирик истеъмолчиларнинг бор-йўғи 25 фоизида замонавий газ тежовчи ускуналар ўрнатилган.
“Давлатимиз раҳбари бунга алоҳида тўхталиб, вилоят ҳокимликлари ва Энергоинспекция мана шундай масалалар билан шуғулланиши кераклигини таъкидлади. Йирик газ истеъмолчиси бўлган корхоналарда илмий-техник асослар билан энергия тежамкор технологиялар ўрнатиш бўйича топшириқлар берилди”, — дея қайд этилган хабарда.
“Аму-Бухоро” каналига 100 Мегаваттли қуёш станцияси ўрнатилди. Бунинг натижасида тармоқдан олинадиган энергия миқдори 30 фоизга ёки 200 миллион киловаттга қисқарди. Яна шунча қувват ишга туширилиши режалаштирилган.
Жами электр истеъмолининг 10-11 фоизи сув хўжалиги корхоналарига тўғри келади. Шу боис келгуси уч йилда сув хўжалиги иншоотларида электр истеъмолини камида 25 фоизга қисқартириш вазифаси белгиланди.
Энергия самарадорлигини таъминлашда яна бир манба бу – қуёш. Масалан, Олтиариқдаги тадбиркор 300 киловаттли қуёш панели ўрнатиб, йилига 540 минг киловатт соат ёки 486 миллион сўмлик электрни ўзи ишлаб чиқараяпти.
Бу йил аҳолига 182 Мегаватт, тадбиркорларга 791 Мегаватт қувватли муқобил энергия ускуналари ўрнатиш режалаштирилган.
Янгиликлар лентаси
0