Россия ва Беларусь эшкак эшувчилари Самарқанддаги ЖЧда энг кўп медални қўлга киритди

© Пресс-служба Управления спорта по Самаркандской областиВ Самарканде завершился Чемпионат мира по гребле на байдарках и каноэ.
В Самарканде завершился Чемпионат мира по гребле на байдарках и каноэ. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.08.2024
Oбуна бўлиш
Эксклюзив
Россиялик спортчилар чемпионатни 5 та медаль билан якунлади, шундан 4 таси олтин, биттаси кумуш. Беларусь спортчилари 11 медаль (4 олтин, 4 кумуш ва 3 бронза) қўлга киритди.
TOШКЕНТ, 27 авг — Sputnik. Самарқандда байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича жаҳон чемпионати якунланиб, унда 50 тадан ортиқ давлат вакиллари, жумладан, Россия ва Беларусь спортчилари иштирок этди, дея хабар берди Sputnik Ўзбекистон мухбири.
Ҳар бир мамлакат ўзининг энг кучли спортчиларини тақдим этди, уларнинг кўплари Олимпия ўйинларида қатнашган. Уч кун давомида эшкак эшувчилар нафақат ғалаба учун курашдилар, балки уни том маънода рақибларининг қўлидан "суғуриб олишди". Чемпионатда қатнашган 24 нафар ўзбекистонлик эшкак эшувчига шоҳсупага кўтарилиш насиб қилмади.
Чемпионат давомида жами 20 та совринлар жамланмаси топширилди. Уларнинг аксариятини бетараф спортчилар сифатида қатнашган Беларусь ва Россия эшкак эшувчилари қўлга киритишди.
© Пресс-служба Управления спорта по Самаркандской областиВ Самарканде завершился Чемпионат мира по гребле на байдарках и каноэ.
В Самарканде завершился Чемпионат мира по гребле на байдарках и каноэ. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.08.2024
В Самарканде завершился Чемпионат мира по гребле на байдарках и каноэ.
Беларусь спортчилари 11 медаль (4 олтин, 4 кумуш ва 3 бронза) қўлга киритди. Россиялик спортчилар эса чемпионатни 5 та медаль билан якунлади, шундан 4 таси олтин, биттаси кумуш.
© Пресс-служба Управления спорта по Самаркандской областиВ Самарканде завершился Чемпионат мира по гребле на байдарках и каноэ.
В Самарканде завершился Чемпионат мира по гребле на байдарках и каноэ. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.08.2024
В Самарканде завершился Чемпионат мира по гребле на байдарках и каноэ.
Агар энг кучли эшкак эшувчи Захар Петров билан содир бўлган кутилмаган вазият бўлмаганида, россиялик эшкак эшувчилар учун мукофотлар тўпламида яна битта олтин медаль бўлиши мумкин эди. Спортчи рақибларидан ўзиб кетиш учун шунчалик уриндики, маррага биринчи бўлиб етиб бориш арафасида бўлганида унинг қайиғи ағдарилиб кетди. Аввалига Россия томони эътироз билдирганидан сўнг 500 м масофага яккалик мусобақада қатнашган Захарнинг ғалабаси ҳисобга олинди.
Бироқ кейинроқ ҳакамлар ҳайъати қарорни ўзгартириб, спортчини ғолиблар сафидан четлатиб, уни маррага етмаганлар қаторига қўшиб қўйди.

"Афсуски, шундай бўлди, аввал ғалабани ҳисобга олишди, кейин эса бекор қилишди. Унинг қайиқда марра чизиғини кесиб ўтмагани ҳақида ҳеч қандай тасдиқ йўқ. Менинг фикрим шундай: дисквалификация асоссиз", - дейди РФ вакили Сергей Усмаев.

Эслатиб ўтамиз, чемпионатда Россияни шарафини нейтрал байроқ остида 4 та масофада иштирок этган 12 нафар спортчи ҳимоя қилди. Шундай қилиб, 500 м масофалик аралаш тўртлик каноэда София Штиль, Екатерина Шляпникова, Захар Петров ва Иван Штиль олтин медални қўлга киритди.
Аралаш аралаш каноэда ҳам россияликларга тенг келадигани йўқ эди. 500 м масофада Алексей Коровашков ва Екатерина Шляпникова, 1000 м масофада эса Захар Петров ва Иван Дмитриев ғолибликни қўлга киритди. Жуфт каноэчилар Светлана Черниговская ва Анастасия Долгова ҳам чемпионатда энг яхши натижани қайд этиб, 200 м масофага маррага биринчи бўлиб етиб келишди.
© Пресс-служба Управления спорта по Самаркандской областиВ Самарканде завершился Чемпионат мира по гребле на байдарках и каноэ.
В Самарканде завершился Чемпионат мира по гребле на байдарках и каноэ. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.08.2024
В Самарканде завершился Чемпионат мира по гребле на байдарках и каноэ.
Россияликларнинг мукофотлари тўпламидан 200 метрга яккалик байдаркада қатнашган Анастасия Долгованинг муваффақияти ҳам бор. Жаҳон чемпионати якунида Венгрия, Португалия, Хитой, Германия ва Польша спортчилари ҳам ғалабани қўлга киритишди.
Янгиликлар лентаси
0