Ўзбекистон кўчаларини ёритишга қанча ускуна ёрдам бераётгани айтилди

© Sputnik / Актан ТемиркановВечерний вид на высотные здания Ташкент-сити.
Вечерний вид на высотные здания Ташкент-сити. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.08.2024
Oбуна бўлиш
Ёритиш ускуналаридан фойдаланиш ўтган йилга қараганда 1,1% га ошди.
TOШКЕНТ, 26 авг — Sputnik. Ўзбекистон кўчалари 684,4 минг дона ёритиш ускунаси ёрдамида ёритилади, дея хабар берди Статистика агентлиги.
Шу йилнинг 1 январь ҳолатига республикадаги кўчалар 684,4 минг дона ёритиш ускуналари ёрдамида ёритилмоқда.
“Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1,1 % га ёки 66,0 мингтага ошган”, — дейилади хабарда.
Кўчалари энг кўп ёритиш ускуналари ёрдамида ёритиладиган ҳудудлар:
Тошкент шаҳри – 147,3 минг дона;
Фарғона вилояти – 63,7 минг дона;
Наманган вилояти – 53,9 минг дона;
Андижон вилояти – 52,2 минг дона.
Янгиликлар лентаси
0