https://sputniknews.uz/20240825/ssv-immunitet-infektsiya-tavsiya-45366720.html
ССВ иммунитетни инфекцияларга қарши мустаҳкамлаш бўйича тавсиялар эълон қилди
ССВ иммунитетни инфекцияларга қарши мустаҳкамлаш бўйича тавсиялар эълон қилди
Sputnik Ўзбекистон
Овқатланиш, уйқу, фаоллик, гигиена иммунитетни мустаҳкамлашга қандай таъсир кўрсатади? 25.08.2024, Sputnik Ўзбекистон
2024-08-25T18:00+0500
2024-08-25T18:00+0500
2024-08-25T18:00+0500
жамият
ўзбекистон
соғлиқни сақлаш вазирлиги (ссв)
иммунитет
шифокорлар тавсияси
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/08/12/27264913_0:160:3073:1888_1920x0_80_0_0_2e1861a93cec740443f947f065a68f47.jpg
ТОШКЕНТ, 25 авг — Sputnik. Иммунитетни мустаҳкам бўлиши, вирус ва бактерияларга қарши самарали курашиши учун бир қанча тавсияларга амал қилиш лозим, дея маълум қилди Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.Мукаммал ва мувозанатли овқатланишИммунитет тизимининг самарали ишлаши учун турли витамин ва минералларга бой озиқ-овқатларни истеъмол қилиш зарур. Хусусан, C витамини (цитрус мевалар, қизил ва яшил булғори қалампири, қовун, брокколи), D витамини ( сут маҳсулотлари, тухум, қўзиқорин) ва цинк (қовоқ уруғи, мол жигари, ловия, тухум сариғи, бодом) мўл бўлган маҳсулотлар таомномадан мустаҳкам ўрин эгаллаши керак.Етарли миқдорда уйқуИммунитет тизимининг тўғри ишлаши учун етарли миқдорда ухлаш жуда муҳим. Катта ёшли инсонлар учун бир суткада 7-8 соат уйқу тавсия этилади. Тиниқиб ухлаш орқали организм вирус ва бактерияларга қарши самаралироқ курашади.Жисмоний фаолликЖисмоний машқлар иммунитетни мустаҳкамлашнинг яна бир муҳим йўли. Мунтазам равишда жисмоний машғулотларни бажариш организмнинг инфекцияларга қарши курашиш қобилиятини оширади ва барча тизимларнинг яхши ишлашини таъминлайди.Стрессни камайтиришКўплаб изланишлар стресснинг иммунитет тизимига салбий таъсир кўрсатишини исботлаган. Уни камайтириш орқали организмнинг инфекцияларга қарши курашувчанлик қобилиятини яхшилаш мумкин. Стрессга қарши мустаҳкам туришнинг самарали йўлларидан бири медитация қилиш, нафас олиш машқлари ва спорт билан шуғулланишдир.Етарлича суюқлик ичишСуюқлик ичиш организм фаолиятини қўллаб-қувватлаш учун жуда зарур. Чунки инфекцияларга қарши самарали курашишда тананинг гидрация ҳолати юқори даражада бўлиши лозим. Бу — сув, табиий шарбатлар ва турли витаминга бой шўрвалар орқали амалга оширилиши мумкин.Қўшимча витамин ва минералларАгар рационда турли витаминлар етишмаса, уларни қўшимча тарзда қабул қилиш мумкин. Айниқса, С, D витамини ва цинк иммунитет тизимини қувватлантиришга ёрдам беради.Қўлларни мунтазам ювишҚўл гигиенаси инфекция тарқатмасликнинг энг самарали йўлларидан бири. Уларни мунтазам ювиш орқали организмга вирус ва бактериялар киришининг олдини олиш мумкин.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/08/12/27264913_170:0:2901:2048_1920x0_80_0_0_a10d2a249546ea1bbe00af156615838e.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, ўзбекистон, соғлиқни сақлаш вазирлиги (ссв), иммунитет, шифокорлар тавсияси
жамият, ўзбекистон, соғлиқни сақлаш вазирлиги (ссв), иммунитет, шифокорлар тавсияси
ССВ иммунитетни инфекцияларга қарши мустаҳкамлаш бўйича тавсиялар эълон қилди
Овқатланиш, уйқу, фаоллик, гигиена иммунитетни мустаҳкамлашга қандай таъсир кўрсатади?
ТОШКЕНТ, 25 авг — Sputnik. Иммунитетни мустаҳкам бўлиши, вирус ва бактерияларга қарши самарали курашиши учун бир қанча тавсияларга амал қилиш лозим, дея маълум қилди Соғлиқни сақлаш вазирлиги
матбуот хизмати. “Иммунитет – инсон организмини зарарли инфекция ва касалликлардан ҳимоя қилувчи тизим. Шу боис унинг мустаҳкам бўлиши, вирус ва бактерияларга қарши самарали курашиши учун бир қанча тавсияларга амал қилиш лозим”, — дейилади хабарда.
Мукаммал ва мувозанатли овқатланиш
Иммунитет тизимининг самарали ишлаши учун турли витамин ва минералларга бой озиқ-овқатларни истеъмол қилиш зарур. Хусусан, C витамини (цитрус мевалар, қизил ва яшил булғори қалампири, қовун, брокколи), D витамини ( сут маҳсулотлари, тухум, қўзиқорин) ва цинк (қовоқ уруғи, мол жигари, ловия, тухум сариғи, бодом) мўл бўлган маҳсулотлар таомномадан мустаҳкам ўрин эгаллаши керак.
Иммунитет тизимининг тўғри ишлаши учун етарли миқдорда ухлаш жуда муҳим. Катта ёшли инсонлар учун бир суткада 7-8 соат уйқу тавсия этилади. Тиниқиб ухлаш орқали организм вирус ва бактерияларга қарши самаралироқ курашади.
Жисмоний машқлар иммунитетни мустаҳкамлашнинг яна бир муҳим йўли. Мунтазам равишда жисмоний машғулотларни бажариш организмнинг инфекцияларга қарши курашиш қобилиятини оширади ва барча тизимларнинг яхши ишлашини таъминлайди.
Кўплаб изланишлар стресснинг иммунитет тизимига салбий таъсир кўрсатишини исботлаган. Уни камайтириш орқали организмнинг инфекцияларга қарши курашувчанлик қобилиятини яхшилаш мумкин. Стрессга қарши мустаҳкам туришнинг самарали йўлларидан бири медитация қилиш, нафас олиш машқлари ва спорт билан шуғулланишдир.
Суюқлик ичиш организм фаолиятини қўллаб-қувватлаш учун жуда зарур. Чунки инфекцияларга қарши самарали курашишда тананинг гидрация ҳолати юқори даражада бўлиши лозим. Бу — сув, табиий шарбатлар ва турли витаминга бой шўрвалар орқали амалга оширилиши мумкин.
Қўшимча витамин ва минераллар
Агар рационда турли витаминлар етишмаса, уларни қўшимча тарзда қабул қилиш мумкин. Айниқса, С, D витамини ва цинк иммунитет тизимини қувватлантиришга ёрдам беради.
Қўл гигиенаси инфекция тарқатмасликнинг энг самарали йўлларидан бири. Уларни мунтазам ювиш орқали организмга вирус ва бактериялар киришининг олдини олиш мумкин.