Ўзбекистон ташқи савдо айланмасидаги етакчи топ-5 давлат

Oбуна бўлиш
2024 йилнинг январь-июль ойларида республиканинг асосий савдо ҳамкорлари Хитой ва Россия бўлиб қолмоқда.
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 2024 йилнинг январь-июль ойларида 36,8 миллиард долларни ташкил этди. Бу 2023 йилнинг шу даврига нисбатан 1,9 миллиард долларга (ёки 5,3 фоизга) кўпдир.
Экспорт 1,1 фоизга қисқариб, 14,79 миллиард долларни, импорт 10,1 фоизга ошиб, 22,05 миллиард долларни ташкил этди. Шундай қилиб, ташқи савдо баланси манфий бўлиб чиқди — 7,26 млрд.
Айни пайтда Ўзбекистон дунёнинг 187 та давлати билан савдо алоқаларини ўрнатмоқда. Ташқи савдо айланмасининг энг катта ҳажми Хитой (18,6%) ва Россия (18,5%) билан қайд этилди.
Батафсил — Sputnik Ўзбекистон инфографикасида.
Янгиликлар лентаси
0