Ўзбекистонлик болалар Москвада ўтаётган халқаро маданий форумда иштирок этмоқда

© Детский культурный форум Учинчи халқаро болалар маданий форуми
Учинчи халқаро болалар маданий форуми - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.08.2024
Oбуна бўлиш
Бугун Москва пионерлар саройида учинчи халқаро болалар маданий форуми ўз ишини бошлади.
ТОШКЕНТ, 22 авг — Sputnik. Бугун Москвада учинчи халқаро болалар маданий форуми иш бошлади, унда Россия ва хорижий давлатлардан икки мингдан ортиқ иштирокчи қатнашмоқда, дея хабар берди форум ташкилотчилари.
Россия Федерациясининг 89 та ҳудудидан, шунингдек, Ҳиндистон, Миср, Сербия, Беларусь, Абхазия, Жанубий Осетия, Босния ва Герцеговина, Хитой, Бразилия, Сурия ва Туркманистон, Ўзбекистон, Иордания каби давлатларнинг 12 ёшдан 17 ёшгача бўлган иқтидорли болалари иштирок этмоқда.
© Детский культурный форум Учинчи халқаро болалар маданий форуми
III Международный детский культурный форум примет более 2000 участников из России и зарубежных стран - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.08.2024
Учинчи халқаро болалар маданий форуми
Форум доирасида 60 тадан ортиқ тадбирлар, жумладан, маҳорат дарслари, таниқли маданият арбоблари билан мулоқотлар, маърузалар, семинарлар ҳамда бой экскурсия дастури бўлиб ўтади.
Форумда анъанавий тарзда маданият ва санъатни ривожлантириш йўналишида “Болалар ташаббуслари танлови”нинг финали ўтказилади. Финалчилар ўз лойиҳаларини намойиш этишади, ғолиб Россия Маданият вазирлиги томонидан молиявий ёрдам олади. Форум иштирокчилари анъанавий тарзда “Маданиятни рақамлаштириш” мавзусидаги ҳакатон кутмоқда.
Форум ўз ишини 24 августга қадар давом эттиради.
Янгиликлар лентаси
0