https://sputniknews.uz/20240822/uzbekistan-belarus-tashkent-regenerativ-tibbiyot-markaz-45315960.html
Ўзбекистон ва Беларусь ҳамкорлигида Тошкентда регенератив тиббиёт маркази очилади
Ўзбекистон ва Беларусь ҳамкорлигида Тошкентда регенератив тиббиёт маркази очилади
Sputnik Ўзбекистон
Шу йили Тошкентда беларуслик мутахассислар иштирокида регенератив тиббиёт марказини очиш режалаштирилган.
2024-08-22T10:21+0500
2024-08-22T10:21+0500
2024-08-22T10:24+0500
жамият
ўзбекистон
беларусь
ҳамкорлик
дори
тиббиёт муассаси
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0b/0f/41014064_0:65:3071:1792_1920x0_80_0_0_eaa86039930a1afa9d2159048f472210.jpg
TOШКЕНТ, 22 авг — Sputnik. Тошкентда беларуслик мутахассислар иштирокида регенератив тиббиёт маркази очилади, деб ёзади Беларуснинг tvr.by нашри. Қайд этилишича, Беларусь ва Ўзбекистон фармацевтика соҳасида ҳамкорликни кенгайтиришда давом этмоқда. Бугунги кунда икки давлат дори воситаларини рўйхатга олишни ўзаро соддалаштириш, қўшма ишлаб чиқаришни ташкил этиш икки давлатнинг диққат марказида. Мутахассисларнинг фикрича, Ўзбекистон учун бу беморларни даволашда мутлақо янги йўналиш. Беларусда бу технологиялар беш йилдан ортиқ вақтдан бери фаол қўлланилмоқда ва матахассислар ўзбекистонлик ҳамкасблари билан тажриба алмашишга тайёр. Беларусь Соғлиқни сақлаш экспертиза ва синов маркази директори ўринбосари Ольга Журавлеванинг сўзларига кўра, Ўзбекистон ўсиб бораётган йирик бозор. Маълум қилинишича, Беларусь ва Ўзбекистон кардиология, онкология, болалар хирургияси, травматология, трансплантология соҳаларида ҳам ҳамкорлик қилади. Беларуслик мутахассисларга юқори малакали тиббий ёрдам кўрсатиш, жумладан, маҳорат дарсларини ўтказиш учун ташриф буюриш амалиёти ҳам ижобий натижа берди. Икки давлат ўртасида тиббиёт соҳасида фаол ҳамкорлик, жумладан, 2024 йил февраль ойида Беларусь президентининг Тошкентга ташрифи чоғида эришилган келишувлар туфайли давом этмоқда.Регенератив тиббиёт — жуда кўп турли хил инновацион даволаш усулларини ўз ичига олади, уларнинг мақсади аутологик тўқималарни қайта тиклашдир. Улар анъанавий реконструктив жарроҳликдан фарқ қилади, бунда тўқималар нуқсонлари жарроҳлик йўли билан тузатилади. Регенератив тиббиёт нафақат ҳужайра ва ген терапиясини, балки инновацион биоматериалларни ва айрим омилларни (масалан, ўсиш омиллари) қўллашни ҳам ўз ичига олади. Кўпинча регенератив тиббиёт реконструктив жарроҳлик билан биргаликда қўлланилади.
https://sputniknews.uz/20240821/tashkent-russia-tibbiy-genetik-ilmiy-markaz-filial-45305517.html
ўзбекистон
беларусь
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0b/0f/41014064_340:0:3071:2048_1920x0_80_0_0_b9a3dc49d19fd8268ac6e5cfaac74b30.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
беларусь тошкент регенератив тиббиёт маркази
беларусь тошкент регенератив тиббиёт маркази
Ўзбекистон ва Беларусь ҳамкорлигида Тошкентда регенератив тиббиёт маркази очилади
10:21 22.08.2024 (янгиланди: 10:24 22.08.2024) Шу йили Тошкентда беларуслик мутахассислар иштирокида регенератив тиббиёт марказини очиш режалаштирилган.
TOШКЕНТ, 22 авг — Sputnik. Тошкентда беларуслик мутахассислар иштирокида регенератив тиббиёт маркази очилади, деб ёзади Беларуснинг
tvr.by нашри. Қайд этилишича, Беларусь ва Ўзбекистон фармацевтика соҳасида ҳамкорликни кенгайтиришда давом этмоқда. Бугунги кунда икки давлат дори воситаларини рўйхатга олишни ўзаро соддалаштириш, қўшма ишлаб чиқаришни ташкил этиш икки давлатнинг диққат марказида.
“2024 йилда Тошкентда беларуслик мутахассислар иштирокида регенератив тиббиёт марказини очиш режалаштирилган”, — дейилади хабарда.
Мутахассисларнинг фикрича, Ўзбекистон учун бу беморларни даволашда мутлақо янги йўналиш. Беларусда бу технологиялар беш йилдан ортиқ вақтдан бери фаол қўлланилмоқда ва матахассислар ўзбекистонлик ҳамкасблари билан тажриба алмашишга тайёр.
“Бир нечта марказлар ўртасида ўзаро алоқа мавжуд. Бу, биринчи навбатда, Беларусь ва Ўзбекистондаги Республика Трансфузиология илмий-амалий маркази. Тошкентда регенератив тиббиёт маркази ташкил этилади. Бу масалалар аллақачон мамлакатларимиз вазирлари томонидан муҳокама қилинган. Марказ, умид қиламанки, жорий йилда ишга тушади”, — деди Соғлиқни сақлаш соҳасидаги экспертиза ва тест маркази директори Дмитрий Гринко.
Беларусь Соғлиқни сақлаш экспертиза ва синов маркази директори ўринбосари Ольга Журавлеванинг сўзларига кўра, Ўзбекистон ўсиб бораётган йирик бозор.
“Албатта, бу бизнинг фармацевтика саноатимиз учун жозибадор. Беларусь томони у ерга дори воситаларини экспорт қилишдан манфаатдор. Ўзбекистонлик ишлаб чиқарувчи бошқа бозорларга, жумладан, Беларусга ҳам чиқишни истайди. Буни амалга ошириш учун биз учун шунга ўхшаш тартибга солиш ёндашувларини шакллантириш муҳимдир”, — деди Ольга Журавлёва.
Маълум қилинишича, Беларусь ва Ўзбекистон кардиология, онкология, болалар хирургияси, травматология, трансплантология соҳаларида ҳам ҳамкорлик қилади. Беларуслик мутахассисларга юқори малакали тиббий ёрдам кўрсатиш, жумладан, маҳорат дарсларини ўтказиш учун ташриф буюриш амалиёти ҳам ижобий натижа берди. Икки давлат ўртасида тиббиёт соҳасида фаол ҳамкорлик, жумладан, 2024 йил февраль ойида Беларусь президентининг Тошкентга ташрифи чоғида эришилган келишувлар туфайли давом этмоқда.
Регенератив тиббиёт — жуда кўп турли хил инновацион даволаш усулларини ўз ичига олади, уларнинг мақсади аутологик тўқималарни қайта тиклашдир. Улар анъанавий реконструктив жарроҳликдан фарқ қилади, бунда тўқималар нуқсонлари жарроҳлик йўли билан тузатилади. Регенератив тиббиёт нафақат ҳужайра ва ген терапиясини, балки инновацион биоматериалларни ва айрим омилларни (масалан, ўсиш омиллари) қўллашни ҳам ўз ичига олади. Кўпинча регенератив тиббиёт реконструктив жарроҳлик билан биргаликда қўлланилади.