Владимир Путин ва Илҳом Алиев учрашди — муҳокама этилган масалалар

© Sputnik / Григорий Сысоев / Медиабанкка ўтишГосударственный визит президента Владимира Путина в Азербайджан
Государственный визит президента Владимира Путина в Азербайджан - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.08.2024
Oбуна бўлиш
Путин Озарбайжон ва Арманистон ўртасида тинчлик келишувига эришишда ёрдам беради.
TOШКЕНТ, 19 авг — Sputnik. Россия ва Озарбайжон президентлари Владимир Путин ва Илҳом Алиевнинг тор доирадаги музокаралари бўлиб ўтди, дея хабар берди Кремль сайти.
Россия раҳбари таъкидлаганидек, икки давлат ўртасида ҳамкорликда ишлаш учун энергетика, саноат кооперацияси, транспорт, логистика, енгил саноат каби кўплаб йўналишлар мавжуд.
Шу билан бирга, Путин ҳозирги савдо айланмаси ҳали икки давлат имкониятларига мос келмаслигига ишора қилди.

“Сиз Россиядаги аввалги учрашувимизда тўрт миллиарддан сал кўпроқ яхши кўрсаткич, лекин бу бизнинг имкониятларимиз салоҳиятига тўғри келмайди, деган эдингиз”, — деди у.

Ўз навбатида Алиев Москва ва Боку энергетика ҳамда транспортдан ташқари, гуманитар ва бошқа кўплаб соҳаларда ҳам ҳамкорлик қилишини таъкидлаб, Путиннинг келиши икки томонлама муносабатлар учун фойдали бўлишига ишонч билдирди.

“Моҳиятан, биз кеча иш бошладик ва икки томонлама кун тартиби ва минтақавий хавфсизликнинг муҳим масалалари юзасидан атрофлича фикр алмашдик. Бугун биз тор форматда ҳам, кенгайтирилган форматда ҳам давом этамиз. Мамлакатлар ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик даражасидан жуда мамнунман, биз 2022 йил февраль ойида имзолаган иттифоқчилик ҳамкорлиги тўғрисидаги декларация муваффақиятли амалга оширилмоқда”, — деди у.

Озарбайжон ва Арманистон ўртасидаги можаро ҳақида гапирар экан, Путин Россия икки Кавказорти республикалари ўртасида тинчлик келишувига эришишда ёрдам беришга тайёрлигини таъкидлади.
“Агар биз тинчлик шартномасини имзолаш, масалани делимитация, чегарани демаркация қилиш, логистика ва иқтисодиётдаги тегишли соҳаларни блокдан чиқариш учун нимадир қила олсак, биз бундан жуда хурсанд бўлардик”, — деди Путин.
Унинг қўшимча қилишича, ташрифдан сўнг Арманистон бош вазири Никол Пашинян билан боғланиб, музокаралар натижалари ҳақида гапириб беради. Путин Озарбайжоннинг можарони тўлиқ ҳал этиш билан боғлиқ барча жараёнларни якунлаш ниятидан хабардор эканини таъкидлади.
Россия президентининг сўзларига кўра, Россия Боку билан гуманитар алоқаларга катта аҳамият беради ва рус тилининг ривожланишидан миннатдор.
“Гуманитар алоқаларга келсак, биз сизнинг рус тилини ривожлантиришга қаратаётган эътиборингизга катта аҳамият берамиз”, — деди Путин.
Давлат раҳбари Озарбайжонда рус тилидаги 300 та мактаб, Россиянинг энг яхши олий ўқув юртларининг филиаллари фаолият юритаётганини таъкидлади. Бундан ташқари, минглаб озарбайжонлик талабалар Россия Федерациясининг етакчи университетларида таҳсил олмоқда.
“Биз бу ҳамкорликни кенгайтиришга тайёрмиз”, — деди президент.
Маълумот учун, Россия етакчиси Владимир Путин кеча икки кунлик давлат ташрифи билан Бокуга келди.
Янгиликлар лентаси
0