Янги лойиҳалар ва иш ўринлари: Оролбўйини қандай ўзгаришлар кутмоқда?

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев нажал символическую кнопку и дал старт строительству и деятельности новых объектов.
Шавкат Мирзиёев нажал символическую кнопку и дал старт строительству и деятельности новых объектов.  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.08.2024
Oбуна бўлиш
Қорақалпоғистонда қарийб 9,5 миллиард долларлик 120 дан ортиқ янги йирик лойиҳалар амалга оширилмоқда.
TOШКЕНТ, 19 авг — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистонда рамзий тугмани босиб, янги иншоотларнинг қурилиши ва фаолиятини бошлаб берди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, ҳозирда ҳудуд иқтисодиётига туртки берувчи қарийб 9,5 миллиард долларлик 120 дан ортиқ янги йирик лойиҳалар амалга оширилмоқда.
“Ушбу лойиҳалар 2025-2028 йилларда босқичма босқич ишга туширилади. Натижада 20 мингдан ортиқ янги иш ўрни, 12 триллион сўмлик ишлаб чиқариш қуввати ва бюджетга 500 миллиард сўм қўшимча тушум яратилади”, — дея қайд этилган хабарда.
Сўнгги йилларда 2 миллиард доллар инвестиция ҳисобига қуввати 2,6 гигаватт 10 та қуёш ва шамол станциялари ишга туширилди. Йил якунига қадар қўшимча 1,5 гигаватт қувватлар тармоққа уланиб, “яшил” энергия улуши 15 фоизга етказилади. Бундан ташқари, умумий қиймати 19 миллиард доллар бўлган 18,6 гигаваттли 32 та “яшил” лойиҳа амалга оширилмоқда.
“Президентимиз бунда Қорақалпоғистон Республикасининг ҳиссаси катта эканини таъкидлади. Нуфузли тадқиқот институтлари ҳисоб-китобларига кўра, Қорақалпоғистонда 680 гигаватт қуёш, 120 гигаватт шамол энергияси салоҳияти бор. 2030 йилга қадар Қорақалпоғистонда 11 миллиард доллар тўғридан-тўғри инвестиция ҳисобига, жами 10,3 гигаватт қувватга эга 10 та йирик шамол электр станцияси қурилиши режалаштирилган. Бу лойиҳалар тўлиқ ишга тушиши ҳисобига йилига 35 миллиард киловатт соат “яшил” энергия олинади”, — дейилади хабарда.
Қувват узатишда барқарорликни таъминлаш учун Қўнғирот, Беруний ва Қораўзак туманларида жами 400 мегаваттли 3 та электр энергиясини сақлаш тизими барпо этилади.
Бугун ушбу лойиҳаларнинг бир нечтаси бўйича қурилиш ишлари бошланмоқда:
Биринчиси, Хитойнинг “Sany Renewable” компанияси томонидан Қўнғирот туманида қуриладиган қиймати 1 миллиард 200 миллион долларлик, 1 гигаватт қувватли шамол электр станцияси.
Иккинчиси, Саудия Арабистонининг “ACWA Power” компанияси билан ҳамкорликда Беруний ва Қораўзак туманларида ташкил этиладиган қиймати 250 миллион долларлик 100 мегаватт электр энергиясини сақлаш тизимига эга 200 мегаватт қувватли шамол электр станцияси.
“Келгусида уларда йилига 4 миллиард 200 миллион киловатт соат ёки 1 миллион 750 минг хонадоннинг бир йиллик истеъмолига тенг “яшил” энергия ишлаб чиқарилади. Натижада қарийб 1,3 миллиард метр куб табиий газ тежалади ва атмосфера зарарланиши қарийб 2 миллион тоннага қисқаради”, — дея таъкидланган хабарда.
Қўнғирот туманида шамол турбинаси қисмлари, миноралари ва парракларини ишлаб чиқариш бўйича корхоналар қурилиши ҳам бошланмоқда. Натижада йилига 1 000 мегаватт қувватли шамол турбина қисмлари ва 120 та минорани ишлаб чиқариш маҳаллийлаштирилиб, 100 миллион долларлик импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар тайёрланади.
Бундан ташқари, Нукус туманида 24 миллион доллар инвестиция ҳисобига йилига 20 миллион дона иситиш радиаторлари ишлаб чиқариш йўлга қўйилади.
Айтилишича, шу кунларда саноат, қишлоқ хўжалиги, туризм ва хизмат кўрсатиш соҳаларида 62 миллион долларлик 12 та лойиҳа ишга туширилмоқда. Маросимда улардан иккитаси – Беруний тумани ва Нукус шаҳридаги йирик савдо мажмуалари очилди.
Инвестиции в Каракалпакстан растут - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.08.2024
Қорақалпоғистонда янги лойиҳалар ишга туширилади — инвесторлар ким?
Янгиликлар лентаси
0