Ўзбекистон ва афғонистонлик тадбиркорлар учрашди

© Бекзод ХидоятовВ рамках визита правительственной делегации Узбекистана в Афганистан в городе Кабуле состоялась встреча с бизнесменами двух стран
В рамках визита правительственной делегации Узбекистана в Афганистан в городе Кабуле состоялась встреча с бизнесменами двух стран - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.08.2024
Oбуна бўлиш
Қобулда Абдулла Арипов ҳамда Абдул Ғани Бародар афғонистонлик ва ўзбекистонлик тадбиркорлар билан учрашди.
ТОШКЕНТ, 18 авг — Sputnik. Ўзбекистон ҳукумати делегациясининг Афғонистонга ташрифи доирасида икки мамлакат тадбиркорлари билан учрашув ўтказилди, дея хабар берди бош вазир матбуот хизмати.
Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов ҳамда Афғонистон бош вазири вазифасини бажарувчи Абдул Ғани Бародар Қобулда афғонистонлик ва ўзбекистонлик тадбиркорлар билан учрашув ўтказди.
Қайд этилишича, учрашув Афғонистон билан яхши қўшничиликка асосланган дўстона ва ўзаро манфаатли муносабатларни янада кенгайтириш мақсадида ташкил этилган. Унда икки мамлакат тадбиркорлари учун яратилган қулай шарт-шароитлар ҳақида сўз юритилди.
Учрашувда қуйидагилар маълум қилинди:
Жорий йил 1 октябрдан икки мамлакат ўртасида Имтиёзли савдо келишуви ишга тушади.
Ушбу ҳужжат доирасида келишилган 14 хил маҳсулотга импорт божлари бекор қилинади ва экспортёрлар учун қулайлик яратилади.
Афғонистондан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари импортини янада ошириш мақсадида фитосанитар рухсатнома бериш тартиби енгиллаштирилди.
1 августдан Айритом-Хайратон чегара пости 24 соатлик иш режимига ўтказилди.
Халқаро Термиз савдо марказига ташриф буюрувчилар учун 15 кунлик визасиз режим жорий қилинади ва барча солиқлардан озод этилади.
Афғонистонлик тадбиркорларни мамлакатда фаол ишлаши учун икки давлат ўртасида инвестицияларни ўзаро рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш тўғрисидаги келишув имзоланди.
Очиқ мулоқот шаклида ўтган учрашувда Ўзбекистонда тадбиркорлар фаолиятини қўллаб-қувватлашга қаратилган чора-тадбирлар ҳақида ҳам атрофлича маълумот берилди.
Шунингдек, Абдулла Арипов бошчилигидаги делегациянинг Афғонистонга ташрифи давомида ўзаро манфаатли мулоқотни мунтазам давом эттириш, икки томонлама муносабатларни изчил ривожлантиришнинг бошқа масалалари ҳам кўриб чиқилди.

"Ўзаро савдо айланмасини жорий йилда 1 миллиард долларга, яқин истиқболда эса 3 миллиард долларга етказиш бўйича барча имкониятлар мавжудлиги, бунинг учун ишга солинмаган ресурсларни ўзаро манфаатли асосда амалиётга изчил татбиқ этиш лозимлиги алоҳида таъкидланди", —дейилади хабарда.

Учрашув сўнггида қатор ҳужжатлар имзоланди.
© Правительственный портал Республики УзбекистанВ рамках визита правительственной делегации Узбекистана в Афганистан в городе Кабуле состоялась встреча с бизнесменами двух стран
В рамках визита правительственной делегации Узбекистана в Афганистан в городе Кабуле состоялась встреча с бизнесменами двух стран - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.08.2024
В рамках визита правительственной делегации Узбекистана в Афганистан в городе Кабуле состоялась встреча с бизнесменами двух стран
Қолаверса, Қобулда Ўзбекистон-Афғонистон бизнес форуми ҳамда “Made in Uzbekistan” кўргазмаси ҳам ташкил этилди.
Янгиликлар лентаси
0