Украина Беларусь билан чегарада ҳарбий гуруҳ жойлаштирди — Лукашенко

© Sputnik / Павел Бедняков / Медиабанкка ўтишВстреча президентов РФ и Белоруссии В. Путина и А. Лукашенко,
Встреча президентов РФ и Белоруссии В. Путина и А. Лукашенко, - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.08.2024
Oбуна бўлиш
Лукашенко: Беларусь Россия Федерациясига снарядлар етказиб беришда ёрдам бермоқда.
ТОШКЕНТ, 18 авг — Sputnik. Агар Киев ва Москва музокаралар столига ўтирмаса, Украинанинг йўқ бўлиши билан якунланадиган кескинлашув юзага келади. Бу ҳақда Беларусь президенти Александр Лукашенко маъулум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости.
“Музокаралар столига ўтириб, масалаларни муҳокама қилиш керак. Аммо агар бу Курскдаги каби содир бўлса, бу Украинанинг вайрон бўлиши билан якунланадиган кескинлашув бўлади”, — деди Лукашенко.
Унинг қайд этишича, республика Россия Федерациясига снарядлар етказиб беришда ёрдам бермоқда.
“Бизни Ғарбда... (ва) украиналиклар қоралашади: “Сиз Россияга ёрдам беряпсиз”. Нега ёрдам бермаслигимиз керак?... Биз (Лукашенко ва телебошловчи Олга Скабеева – таҳр.) ўқ-дорилар ишлаб чиқариладиган корхонага бордик ва у биз Россияга етказиб бераётган ўқ-дорилар, ракеталарни кўрди... Биз ҳеч нарсани яширмаяпмиз. Уруш кетяпти, иттифоқчимиз курашмоқда”, деди Лукашенко.
Унинг фикрича, Украина бўйича музокаралар Истанбулда тугаган жойдан бошланиши керак.
“Келинг, музокаралар столига ўтириб, курашни тўхтатайлик – бу на украин халқига, на русларга, на беларусларга керак... Биз музокаралар столига ўтиришимиз керак, дарҳол савол - қаердан бошлаш керак. Истанбулда тўхтаган жойдан бошлаш тўғри”, — деди у.
У шунингдек, Украина дронлари Белоруснинг жануби-шарқий чегарасини доимий равишда бузиб келаётганини айтди. У Беларусь чегараларини қўриқлаш учун реакцияга киришишга мажбур бўлганини таъкидлади.
“Чегара ҳар қачонгидан ҳам миналанган”, — деди у “Россия 1” телеканалига берган интервьюсида.
Унга кўра, Киев чегарада 120 минг аскар жойлаштирган. Бунга жавобан Минск ўз кучларини бутун чегара бўйлаб жойлаштирди. Лукашенко таъкидлаганидек, уни кесиб ўтиш катта йўқотишларга олиб келади.
Янгиликлар лентаси
0