Қирғизистонда ЕОИИ ва МДҲ давлатларининг биринчи ёшлар форуми старт олди  - Sputnik Ўзбекистон, 1920
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Шавкат Мирзиёев ҳукумат, экспертлар ва парламент аъзоларига Ўзбекистоннинг ЕОИИга кириш истиқболларини ҳар томонлама ўрганиб чиқиш, бу интеграциянинг барча афзалликлари ва хавф-хатарларини баҳолаб, якуний қарор қабул қилиш учун батафсил ҳисобот тақдим этилиши ҳақида топшириқ берган эди.

ЕОИИ агросаноат комплексидаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди

© ЕЭКГоар Барсегян и Оксана Лут обсудили перспективы сотрудничества в АПК ЕАЭС
Гоар Барсегян и Оксана Лут обсудили перспективы сотрудничества в АПК ЕАЭС - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.08.2024
Oбуна бўлиш
Гоар Барсегян ва Оксана Лут Евроосиё “бешлиги” мамлакатлари тадбирлари доирасида Иттифоқнинг умумий қишлоқ хўжалиги бозорини ривожлантириш бўйича ҳамкорликни кенгайтиришга тайёр эканликларини билдирдилар.
TOШКЕНТ, 17 авг — Sputnik. Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) саноат ва агросаноат комплекси вазири Гоар Барсегян ва Россия қишлоқ хўжалиги вазири Оксана Лут Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) агросаноат комплексида интеграцияни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилди. Бу ҳақда ЕИК матбуот хизмати хабар берди.
Вазирлар келишилган агросаноат сиёсатини амалга ошириш, Россия агросаноат комплексини Иттифоқ доирасида ривожлантириш, Россия ва бутун Иттифоқ агросаноат комплексини рақамли ривожлантириш, ЕОИИга аъзо давлатлар аҳолисини озиқ-овқат билан таъминлаш масалаларини муҳокама қилдилар.
Гоар Барсегян Иттифоқнинг агросаноат комплексини ривожлантириш якунлари ҳамда агросаноат комплексида интеграцияни чуқурлаштириш нуқтаи назаридан ЕОИИ тўғрисидаги шартнома ва Стратегия-2025 да белгиланган мақсад ва вазифаларни амалга ошириш бўйича иш режалари ҳақида маълумот берди.
Иттифоқ доирасида агросаноат комплекси маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилар ва истеъмолчилар ўртасида савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантириш мақсадида томонлар агросаноат комплексида интеграция лойиҳалари ва қўшма тадбирларни амалга ошириш масаласи устида ишлашга келишиб олдилар.
Гоар Барсегян ва Оксана Лут Евроосиё “бешлиги” мамлакатлари тадбирлари доирасида Иттифоқнинг умумий қишлоқ хўжалиги бозорини ривожлантириш бўйича ҳамкорликни кенгайтиришга тайёр эканликларини билдирдилар. ЕОИИ агросаноат сиёсати бўйича кенгашининг навбатдаги йиғилишини жорий йилнинг кузида ўтказиш бўйича келишувга эришилди.
ЕАЭС 2023. Работа форума - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.08.2024
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Ереванда Евроосиё иқтисодий форуми бўлиб ўтади — унда нималар муҳокама қилинади?
Янгиликлар лентаси
0