https://sputniknews.uz/20240816/kursk-viloyatiga-hujum-ukraina-45225542.html
Курск вилоятига ҳужум Украина учун вазиятни ёмонлаштиради — ОАВ
Курск вилоятига ҳужум Украина учун вазиятни ёмонлаштиради — ОАВ
Sputnik Ўзбекистон
Украина ҳарбийлари орасида кадрлар етишмаслиги шароитида Курск вилоятига қилинган ҳужум Украина Қуролли кучлари учун фронтнинг бошқа ҳудудларидаги нохуш вазиятни ёмонлаштириши мумкин ва у “ўзини оқламайди”, деб ёзади “Wall Street Journal”. Нашрга кўра, Курск вилоятига қилинган ҳужум Украина Қуролли кучлари учун “аллақачон ёмон аҳволни яна ҳам ёмонлаштириш хавфини туғдиради".
2024-08-16T13:50+0500
2024-08-16T13:50+0500
2024-08-16T13:50+0500
россиянинг донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
россия
украина
ҳужум
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/07/1a/37233917_0:0:600:338_1920x0_80_0_0_b2f39a8f9eceefdba13a73727f6ba014.jpg
TOШКЕНТ, 16 авг — Sputnik. Украина ҳарбийлари орасида кадрлар етишмаслиги шароитида Курск вилоятига қилинган ҳужум Украина Қуролли кучлари учун фронтнинг бошқа ҳудудларидаги нохуш вазиятни ёмонлаштириши мумкин ва у “ўзини оқламайди”, деб ёзади “Wall Street Journal”. Нашрга кўра, Курск вилоятига қилинган ҳужум Украина Қуролли кучлари учун “аллақачон ёмон аҳволни яна ҳам ёмонлаштириш хавфини туғдиради". У батальон йўқотишларининг атиги 20 фоизини сафарбар қилинганлар қоплаганидан шикоят қилди. Бундан ташқари, унинг айтишича, аскарлар чарчаган. Нашрга кўра, Киев ўз кучларини шарқий фронтдан Курск вилоятига ўтказиб, бўлинмаларни “бундан ҳам чўзилган” ҳолга келтирмоқда. Бошқа йўналишлардаги украиналик қўмондонлар артиллерия ўқ-дорилари ва одамлар етишмаслигидан шикоят қилишаётгани айтилмоқда. Нашрда таъкидланишича, бошқа йўналишларда ҳарбий хизматчилар етишмаслигини ҳисобга олиб, Украина ҳарбийлари Курск вилоятига қилинган ҳужум “ўзини оқлашига” шубҳа билдирмоқда. 6 август куни эрталаб соат 5:30 да Украина Қуролли кучлари бўлинмалари Курск вилоятидаги ҳудудларни эгаллаб олиш мақсадида ҳужумга ўтди, уларнинг юриши тўхтатилди, деб хабар берди Россия Қуролли кучлари Бош штаби бошлиғи Валерий Герасимов. Унинг таъкидлашича, Курск вилоятидаги операция душманнинг мағлубияти ва давлат чегарасига кириши билан якунланади. Россия Мудофаа вазирлигининг 15 август куни хабар беришича, Курск йўналишидаги жангларда Украина Қуролли кучлари 2640 нафаргача ҳарбий хизматчи ва 37 та танк йўқотган. Россия президенти Владимир Путинга кўра, Киев режими провокацияга қўл урди, тинч аҳоли манзилларини ҳам ўққа тутди. Путиннинг айтишича, душман муносиб жавоб олади, Россия олдида турган барча мақсадларга эришилади.
https://sputniknews.uz/20240815/rada-deputat-zelenskiy-reja-45203870.html
украина
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/07/1a/37233917_0:0:532:399_1920x0_80_0_0_139e94df1608c497b2d7ab84a92f7b9f.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
курск вилояти ҳужум украина
курск вилояти ҳужум украина
Курск вилоятига ҳужум Украина учун вазиятни ёмонлаштиради — ОАВ
Нашрга кўра, Курск вилоятига қилинган ҳужум Украина Қуролли кучлари учун “аллақачон ёмон аҳволни яна ҳам ёмонлаштириш хавфини туғдиради".
TOШКЕНТ, 16 авг — Sputnik. Украина ҳарбийлари орасида кадрлар етишмаслиги шароитида Курск вилоятига қилинган ҳужум Украина Қуролли кучлари учун фронтнинг бошқа ҳудудларидаги нохуш вазиятни ёмонлаштириши мумкин ва у “ўзини оқламайди”,
деб ёзади “Wall Street Journal”.
Нашрга кўра, Курск вилоятига қилинган ҳужум Украина Қуролли кучлари учун “аллақачон ёмон аҳволни яна ҳам ёмонлаштириш хавфини туғдиради".
“Бизда ўз вазифамизни тўғри бажариш учун етарли одам йўқ”, - дейди ўтган ҳафта Красногоровка ҳудудида бўлган Украина Қуролли кучларининг 21-батальони қўмондони.
У батальон йўқотишларининг атиги 20 фоизини сафарбар қилинганлар қоплаганидан шикоят қилди. Бундан ташқари, унинг айтишича, аскарлар чарчаган.
Нашрга кўра, Киев ўз кучларини шарқий фронтдан Курск вилоятига ўтказиб, бўлинмаларни “бундан ҳам чўзилган” ҳолга келтирмоқда.
Бошқа йўналишлардаги украиналик қўмондонлар артиллерия ўқ-дорилари ва одамлар етишмаслигидан шикоят қилишаётгани айтилмоқда.
“Агар бир позицияда беш ёки олти киши бўлиши керак бўлса, бизда икки ёки учта бўлади”, - дейди охирги икки ойдан бери Часов Яр ҳудудида жойлашган Украина кучларининг 45 ёшли майори.
Нашрда таъкидланишича, бошқа йўналишларда ҳарбий хизматчилар етишмаслигини ҳисобга олиб, Украина ҳарбийлари Курск вилоятига қилинган ҳужум “ўзини оқлашига” шубҳа билдирмоқда.
6 август куни эрталаб соат 5:30 да Украина Қуролли кучлари бўлинмалари Курск вилоятидаги ҳудудларни эгаллаб олиш мақсадида ҳужумга ўтди, уларнинг юриши тўхтатилди, деб хабар берди Россия Қуролли кучлари Бош штаби бошлиғи Валерий Герасимов. Унинг таъкидлашича, Курск вилоятидаги операция душманнинг мағлубияти ва давлат чегарасига кириши билан якунланади. Россия Мудофаа вазирлигининг 15 август куни хабар беришича, Курск йўналишидаги жангларда Украина Қуролли кучлари 2640 нафаргача ҳарбий хизматчи ва 37 та танк йўқотган.
Россия президенти Владимир Путинга кўра, Киев режими провокацияга қўл урди, тинч аҳоли манзилларини ҳам ўққа тутди. Путиннинг айтишича, душман муносиб жавоб олади, Россия олдида турган барча мақсадларга эришилади.