Экологик лойиҳаларнинг хариталарини тасдиқлашнинг электрон механизми жорий этилди

© O‘zbekiston Respublikasi Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim o‘zgarishi vazirligiEkologik loyihalarning situatsion xaritalarini tasdiqlashning elektron mexanizmi joriy etildi
Ekologik loyihalarning situatsion xaritalarini tasdiqlashning elektron mexanizmi joriy etildi - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.08.2024
Oбуна бўлиш
Экология вазирининг тегишли буйруғи билан режалаштирилаётган ёки амалга оширилаётган фаолиятнинг атроф-муҳитга таъсирини баҳолаш учун тақдим этиладиган лойиҳаларнинг ситуацион хариталарини тасдиқлаш механизми жорий этилди.
TOШКЕНТ, 16 авг — Sputnik. Экологик лойиҳаларнинг ситуацион хариталарини тасдиқлашнинг электрон механизми жорий этилди. Бу ҳақда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Президентнинг “Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш соҳасини рақамлаштириш ва шаффоф тизим яратилиши белгиланган.
Унга кўра, Экология вазирининг тегишли буйруғи билан режалаштирилаётган ёки амалга оширилаётган фаолиятнинг атроф-муҳитга таъсирини баҳолаш учун тақдим этиладиган лойиҳаларнинг ситуацион хариталарини тасдиқлаш механизми жорий этилди.
Экологик экспертизадан ўтказиш учун тақдим қилинган ситуацион хариталарнинг ишончли ва аниқ асосланган маълумотлар асосида киритилишини таъминлаш, шунингдек, уларни Экология вазирлиги ҳудудий бошқармаларининг масъул ходимлари томонидан тасдиқлаш жараёнларини тартибга солиш мақсадида амалга оширилилиши кўзда тутилган.
Буюртмачи томонидан лойиҳа ҳужжатлари Давлат экологик экспертизаси марказининг eco-service.uz дастури орқали электрон киритилгандан сўнг ариза шакллантирилади ҳамда дастур орқали автоматик тарзда туман (шаҳар) инспекция бўлим бошлиғи ва масъул инспекторларнинг профилига юборилади.
Туман (шаҳар) экологик инспекция бўлими бошлиғи ва инспекторлари eco-service.uz дастурига электрон рақамли имзоси орқали киришади ва ситуацион хариталарни кўриб чиқади. Инспекторлар ситуацион харитадаги белгиланган объект жойлашган ҳудудга чиқиб, объектнинг географик координаталари, рекреация зоналари, аҳоли яшаш жойлари, сув ва газ қувурлари каби маълумотлар ситуацион харитага мос келишини текширади.
Агар барча маълумотлар тўғри бўлса, ситуацион харитани тасдиқлайди ва тизим ушбу аризани Давлат экологик экспертизаси марказига юборади. Агар текширув вақтида камчиликлар аниқланса, ситуацион харита инспекторлар томонидан рад этилади.
Инспекторлар томонидан ситуатион хариталар қуйидаги муддатларда кўриб чиқилади ҳамда тасдиқланади:
атроф-муҳитга таъсир кўрсатишнинг I-тоифасига мансуб объектларнинг ситуацион хариталари 10 иш кунида;
атроф-муҳитга таъсир кўрсатишнинг II-тоифасига мансуб объектларнинг ситуацион хариталари 7 иш кунида;
атроф-муҳитга таъсир кўрсатишнинг III-тоифасига мансуб объектларнинг вазият хариталари 5 иш кунида;
атроф-муҳитга таъсир кўрсатишнинг IV-тоифасига мансуб объектларнинг вазият хариталари 3 иш кунида.
Экологик назорат инспекцияси туман (шаҳар) инспекция бўлим бошлиғи ва масъул инспекторлари томонидан “ситуацион хариталар” тасдиқланганидан сўнг буюртмачининг аризаси Давлат экологик экспертизаси маркази маъсул ходимига келиб тушади ҳамда кейинги экологик экспертиза ишлари олиб борилади.
Маълумот учун, илгари бу жараён тадбиркорлик субъектлари учун анча мураккаб бўлган ва кўп вақт талаб қилган, чунки лойиҳаларнинг барча ҳужжатлари қоғозда тайёрланиб, тегишли идораларга қўлда топширилиши керак эди. Бу ҳолат қатор муаммоларни келтириб чиқарган, жумладан, оворагарчилик, тезкорликнинг йўқлиги, ҳужжатларни кузатишдаги қийинчиликлар, ресурсларнинг кўп сарфланиши. Ҳужжатлар энди электрон шаклда тақдим этилади, бу эса жараённи сезиларли даражада соддалаштириб, вақтни тежайди ва оворагарчиликларни камайтиради.
Янгиликлар лентаси
0