Шаҳноза Мирзиёева яна бир лавозимга сайланди

© Отабек Умаров/InstagramШаҳноза Мирзиёева Россияда номзодлик диссертациясини ҳимоя қилди, архив сурат.
Шаҳноза Мирзиёева Россияда номзодлик диссертациясини ҳимоя қилди, архив сурат. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.08.2024
Oбуна бўлиш
Мирзиёева Миллий паралимпия қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари бўлди.
TOШКЕНТ, 14 авг — Sputnik. Шаҳноза Мирзиёева Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимига сайланди, дея хабар берди қўмита матбуот хизмати.
“Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси Ижроқўм йиғилишининг тегишли қарори билан Мирзиёева Шаҳноза Шавкатовна Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимига сайланди”, — дейилади хабарда.
Шаҳноза Мирзиёева ҳозирда Президенти ҳузуридаги ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директорининг биринчи ўринбосари лавозимида ҳам фаолият юритиб келмоқда.
В Самарканде прошла торжественная церемония закрытия Центральноазиатского молодежного экологического лагеря - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.08.2024
Шаҳноза Мирзиёева
Маълумот учун, Шаҳноза Мирзиёева 1986 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Педагогика фанлари номзоди. Шунингдек, ҳуқуқ ва жаҳон иқтисодиёти бўйича магистрлик даражаларига эга.
2017 йилдан (очилганидан бери) Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим вазирлигида ишлаган, у ерда мактабгача таълим соҳасида сиёсатни шакллантириш ва стратегик ривожланиш Бош бошқармасига раҳбарлик қилган. Шунингдек, у вазирнинг мактабгача таълимда тенглик ва инклюзия бўйича маслаҳатчиси бўлган.
Мирзиёева Ўзбекистон мактабгача таълим тизимида муваффақиятли амалга оширилган кўплаб инновацион ғоялар муаллифи. Масалан, ногирон болалар учун “Имкон” реабилитация маркази билан кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилоти лойиҳаси. Унинг ташаббуси билан бутун республика бўйлаб бошланган яна бир лойиҳа – бу “Ақлвой” мобил болалар боғчалари бўлиб, у энг чекка қишлоқ жойларидаги болаларга мактабгача таълим хизматларидан мутлақо бепул фойдаланиш ва мактабга тайёргарлик кўришда ёрдам беради.
© Sputnik"Ақлвой" автобуси.
Автобусы Ақлвой - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.08.2024
"Ақлвой" автобуси.
Шаҳноза Мирзиёева, шунингдек, Ўзбекистон да аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш бўйича ягона агентлик ташкил этиш бўйича ишчи гуруҳга раҳбарлик қилган.
Янгиликлар лентаси
0