Ўзбекистон ерёнғоқ экспорти ҳажмини оширди

© Unsplash/Vladislav NikonovАрахис
Арахис - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.08.2024
Oбуна бўлиш
Ерёнғоқ экспорти ҳажми ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 50,7 % га ошган.
TOШКЕНТ, 13 авг — Sputnik. Ўзбекистонда ерёнғоқ экспорти ҳажми 50,7 фоизга ошган, дея хабар берди Статистика агентлиги.
Шу йилнинг январь-июнь ойларида Ўзбекистон хорижга қиймати 6 млн долларга тенг бўлган 4,6 минг тонна ерёнғоқ экспорт қилган.
“Ерёнғоқ экспорти ҳажми ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 50,7% га ошган”, — дейилади хабарда.
Ўзбекистон 2024 йилнинг январь-июнь ойларида энг кўп ерёнғоқ экспорт қилган давлатлар:
Озарбайжон – 0,9 минг тонна;
Қозоғистон – 0,6 минг тонна;
Россия – 0,6 минг тонна;
Хитой – 0,3 минг тонна;
Қирғизистон – 0,5 минг тонна;
Покистон – 0,4 минг тонна;
бошқа давлатлар – 1,3 минг тонна.
Картошка новый урожай  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.08.2024
Ўзбекистоннинг қайси ҳудуди кўпроқ картошка етиштирди?
Янгиликлар лентаси
0