https://sputniknews.uz/20240813/evropa-russia-ziddiyat-serbiya-45160741.html
Европа Россия билан зиддиятга киришмоқда — Сербия бош вазири ўринбосари
Европа Россия билан зиддиятга киришмоқда — Сербия бош вазири ўринбосари
Sputnik Ўзбекистон
Сербия бош вазири ўринбосари: Европа Россия билан зиддиятга киришмоқда
2024-08-13T14:18+0500
2024-08-13T14:18+0500
2024-08-13T14:18+0500
дунё янгиликлари
дунёда
сербия
россия
европа
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/01/1f/15907056_0:154:3093:1893_1920x0_80_0_0_7cc968879b463723701204df2300c756.jpg
ТОШКЕНТ, 13 авг — Sputnik. Европада Россия билан можаро авж олди, гарчи Москвадан ҳеч қандай таҳдид бўлмаса-да. Бу ҳақда Сербия бош вазири ўринбосари Александр Вулин РИА Новости агентлигига берган интервьюсида маълум қилди.Вулин, шунингдек, Россия ва Сербияни бир-бирига қарши қайрашга бўлган уринишларга эътибор қаратди.Унинг сўзларига кўра, кўплаб серб нодавлат ташкилотларига Россия жамоатчилик фикрига имкон қадар кўпроқ босим ўтказиш ва шунга мос равишда Москва ва Белград ўртасидаги муносабатларни бузиш учун Сербиянинг Украинани қуроллантириш мавзусини оммавий ахборот воситаларида фаол тарғиб қилиш вазифаси берилган.Бу уринишлар "Россия собиқ СССР чегараларидан ғарбда Россияни чексиз ҳурмат қиладиган ягона самимий дўст мамлакатсиз" ва Сербиясиз қолишини таъминлашга қаратилган — халқаро майдонда буюк тарихий иттифоқчисиз, деб ҳисоблайди бош вазир ўринбосари.Шу билан бирга, у Украинага серб қуроллари етказиб берилиши ҳақидаги хабарларни рад этиб, харидорлар уларни учинчи давлатларга етказиб бериш учун рухсат сўрамаганини таъкидлади.
https://sputniknews.uz/20240812/putin-kursk-vaziyat-yigilish-45151933.html
сербия
европа
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/01/1f/15907056_180:0:2911:2048_1920x0_80_0_0_0cb838f6729f22eba76bc11101b76d35.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
сербия бош вазири ўринбосари европа россия
сербия бош вазири ўринбосари европа россия
Европа Россия билан зиддиятга киришмоқда — Сербия бош вазири ўринбосари
Александр Вулин: Европа Россия билан ҳеч қандай сабабларсиз зиддиятга киришмоқда.
ТОШКЕНТ, 13 авг — Sputnik. Европада Россия билан можаро авж олди, гарчи Москвадан ҳеч қандай таҳдид бўлмаса-да. Бу ҳақда Сербия бош вазири ўринбосари Александр Вулин
РИА Новости агентлигига берган интервьюсида маълум қилди.
“Ҳозир Европа Россия билан ҳеч қандай сабабларсиз зиддиятга киришмоқда, Россия ҳеч қандай тарзда Европага таҳдид солгани йўқ”, — деди у.
Вулин, шунингдек, Россия ва Сербияни бир-бирига қарши қайрашга бўлган уринишларга эътибор қаратди.
Унинг сўзларига кўра, кўплаб серб нодавлат ташкилотларига Россия жамоатчилик фикрига имкон қадар кўпроқ босим ўтказиш ва шунга мос равишда Москва ва Белград ўртасидаги муносабатларни бузиш учун Сербиянинг Украинани қуроллантириш мавзусини оммавий ахборот воситаларида фаол тарғиб қилиш вазифаси берилган.
Бу уринишлар "Россия собиқ СССР чегараларидан ғарбда Россияни чексиз ҳурмат қиладиган ягона самимий дўст мамлакатсиз" ва Сербиясиз қолишини таъминлашга қаратилган — халқаро майдонда буюк тарихий иттифоқчисиз, деб ҳисоблайди бош вазир ўринбосари.
Шу билан бирга, у Украинага серб қуроллари етказиб берилиши ҳақидаги хабарларни рад этиб, харидорлар уларни учинчи давлатларга етказиб бериш учун рухсат сўрамаганини таъкидлади.
“Биз қурол ва ўқ-дориларни Сербия розилигисиз учинчи давлатга сотиш мумкин эмаслиги тўғрисида харидорларга қўшимча кафолатлар бериш мажбуриятини киритган ягона давлатмиз. <…> Биз бу талабни қўшдик ва барча шартномаларда шуни талаб қилдик. Билишимча, бошқа давлатлардан маҳсулотимизни учинчи давлатларга сотиш бўйича ҳеч қандай сўров бўлмаган”, — деди Сербия ҳукумати раҳбари ўринбосари.