https://sputniknews.uz/20240812/kyiv-russia-referendum-muzokara-45137335.html
Киев референдум ва Россия билан музокараларга тайёргарлик кўрмоқда — таҳлилчи
Киев референдум ва Россия билан музокараларга тайёргарлик кўрмоқда — таҳлилчи
Sputnik Ўзбекистон
Украина ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулебанинг Пекинга ташрифи шу маънода маълум бир нуқтага эришилганини кўрсатди. Ўтган бир неча ҳафта ичида Украина маъмуриятига яқин бўлган айрим экспертлар ва журналистлар халқни референдум ва тинчлик музокараларига тайёрлаётгани аниқ кузатилди. Музокаралар, эҳтимол, декабрь ойи ўрталарида бошланади, янги йилда эса тинчлик шартномаси имзоланади ёки можарони музлатиш тўғрисида қарор қабул қилинади
2024-08-12T14:52+0500
2024-08-12T14:52+0500
2024-08-12T14:52+0500
дунё янгиликлари
дунёда
туркия
украина
россия
ақш
референдум
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/02/1c/23035738_0:94:3309:1955_1920x0_80_0_0_7808d3f6c5807184c564a1ee651b594e.jpg
ТОШКЕНТ, 12 авг — Sputnik. Украина халқи декабрь ойи ўрталарида бошланиши мумкин бўлган референдум ва Россия билан тинчлик музокараларига ҳозирлик кўрмоқда, деди туркиялик таҳлилчи Энгин Ўзер РИА Новости агентлигига.Унинг сўзларига кўра, тинчлик музокаралари тарафларининг позициялари ҳали ҳам бир-биридан жуда узоқ.Таҳлилчига кўра, бошқа томондан, Хитойнинг ташаббуслари ва воситачи роли тинчликка умидларни оширади.
https://sputniknews.uz/20240806/zelenskiy-mojaro-tugash-bayonot-45055516.html
туркия
украина
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/02/1c/23035738_289:0:3020:2048_1920x0_80_0_0_57202fe5b2c5883e9dcbeb888131bdba.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
россия украина можароси уруш маълумот қачон тугайди
россия украина можароси уруш маълумот қачон тугайди
Киев референдум ва Россия билан музокараларга тайёргарлик кўрмоқда — таҳлилчи
Таҳлилчига кўра, Хитойнинг ташаббуслари ва воситачи роли тинчликка умидларни оширади.
ТОШКЕНТ, 12 авг — Sputnik. Украина халқи декабрь ойи ўрталарида бошланиши мумкин бўлган референдум ва Россия билан тинчлик музокараларига ҳозирлик кўрмоқда, деди туркиялик таҳлилчи Энгин Ўзер
РИА Новости агентлигига.
“Можаролар давридаги Истанбул музокараларидан кейин ҳеч қачон тинчликка яқин бўлган жараён бўлмаган. (Владимир – таҳр.) Зеленский тинчлик музокараларини тақиқлаган бўлса-да, Россияни тинчлик конференциясига таклиф қилиш мумкинлигини айтди, бу жуда муҳим воқеа. Бошқа томондан, яқинда Украина президенти урушга оид баъзи муҳим қарорларни халқ (референдумни назарда тутади — таҳр.) қабул қилиши кераклигини таъкидлади”, — деди агентлик суҳбатдоши.
Унинг сўзларига кўра, тинчлик музокаралари тарафларининг позициялари ҳали ҳам бир-биридан жуда узоқ.
“Афтидан, бу жараён Дональд Трампнинг Америка сайловларида ғалаба қозониши эҳтимоли пайдо бўлиши билан содир бўлган. Киев маъмурияти шундай сценарий юзага келса, ҳарбий ёрдам камайиб, дипломатик ечимга босим кучайишига ишонади. Шу сабабли можаро ҳудудидаги ҳар икки томон музокаралар бошланишидан олдин ўз позицияларини мустаҳкамлашга ва музокара кучларини кучайтиришга ҳаракат қилмоқда. Бироқ Трампнинг ғалабаси аниқ эмас, шунинг учун Зеленский ноябргача бундай тинч риторикани кучайтиради”, — деди таҳлилчи.
Таҳлилчига кўра, бошқа томондан, Хитойнинг ташаббуслари ва воситачи роли тинчликка умидларни оширади.
“Украина ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулебанинг Пекинга ташрифи шу маънода маълум бир нуқтага эришилганини кўрсатди. Ўтган бир неча ҳафта ичида Украина маъмуриятига яқин бўлган айрим экспертлар ва журналистлар халқни референдум ва тинчлик музокараларига тайёрлаётгани аниқ кузатилди. Музокаралар, эҳтимол, декабрь ойи ўрталарида бошланади, янги йилда эса тинчлик шартномаси имзоланади ёки можарони музлатиш тўғрисида қарор қабул қилинади”, — дея хулоса қилди у.