Хивада ўтказилган фестивалда қовуннинг 125 тага яқин навлари намойиш этилди

© Комитет по туризму“Қовун сайли” фестивали
“Қовун сайли” фестивали - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.08.2024
Oбуна бўлиш
Фестиваль туфайли Хоразм вилоятига 30 мингдан ортиқ хорижий меҳмонлар ва 400 мингга яқин маҳаллий сайёҳлар ташриф буюрди.
ТОШКЕНТ, 12 авг — Sputnik. Хивада бўлиб ўтган “Қовун сайли” фестивалида маҳаллий қовунларнинг 125 тага яқин навлари намойиш этилди, дея хабар берди Туризм қўмитаси матбуот хизмати.
Хива шаҳрида “Қовун сайли” фестивали бўлиб ўтди. Тадбир учун Полвон дарвоза олдидаги Аллея майдонининг 4 гектарида 60 та павильон ташкил этилди.
Унда барча вилоятлар ўз ҳудудларида етиштирилган мева-сабзавотлар, полиз экинлари қовун маҳсулотларининг “Гурвак”, “Қиличбой бешак”, “Қариқиз”, “Туя қовун”, “Тўёна”, “Ола замча”, “Хоразм оқ новвоти”, “Кўк гулоби”, “Бўрикалла” каби маҳаллий қовунларнинг 125 тага яқин навлари намойиш этди.
© Комитет по туризму“Қовун сайли” фестивали ғолиблари тақдирланди.
Награждены победители фестиваля Ковун сайли - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.08.2024
“Қовун сайли” фестивали ғолиблари тақдирланди.
Фестивалнинг ғолиб ва совриндорлари:
Гран-при: Хоразм вилояти Янгибозор тумани (ютуқ - “Трекер” автомобили);
Биринчи ўрин: Урганч шаҳри (ютуқ - “Оникс” автомобили);
Иккинчи ўрин: Хива тумани (ютуқ - “Дамас” автомобили);
Учинчи ўрин: Урганч тумани, Хива шаҳри ва Қўшкўпир туманлари (ютуқ ҳар бирига - “Мотоцикл”).
Шунингдек, “Қовунни қайта ишлаш ва сақлаганлиги учун”, “Қадимий Хоразм навларини тиклаш ва янги инновацион технологиялар жорий қилганлиги учун”, “Қовунчиликда энг юқори рентабелликка ва экспортбоп қовун етиштирганлиги учун”, “Энг ширин экологик қовун етиштирганлиги учун” номинациялари бўйича ҳам ғолиблар аниқланди ва тақдирланди.
Айтилишича, фестиваль туфайли Хоразм вилоятига 30 мингдан ортиқ хорижий меҳмонлар ва 400 мингга яқин маҳаллий сайёҳлар ташриф буюрди.
Янгиликлар лентаси
0