Париж-2024: Ўзбекистоннинг олтин медаллари сони ошди
10:20 11.08.2024 (янгиланди: 13:03 11.08.2024)
© НОК УзбекистанаБоксер Абдумалик Халоков завоевал золото Олимпийских игр.
© НОК Узбекистана
Oбуна бўлиш
Терма жамоа ҳисобидаги медаллар 8 та олтин, 2 та кумуш ва 3 та бронзани ташкил этмоқда.
ТОШКЕНТ, 11 авг — Sputnik. Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларида Ўзбекистон делегацияси ҳисобидаги медаллар сони 8 та олтинни ташкил этди, дея хабар берди Миллий олимпия қўмитаси.
Ўзбекистон делегацияси ҳисобида олтинчи олтин медалга эркин курашчи Разамбек Жамалов муаллифлик қилди. -74 кг вазн тоифасида иштирок этган полвон чемпионлик баҳсида япониялик Даичи Такатанини мағлубиятга учратишга муваффақ бўлди.
© НОК УзбекистанаБорец вольного стиля Разамбек Джамалов завоевал золото на Олимпиаде в Париже.
Борец вольного стиля Разамбек Джамалов завоевал золото на Олимпиаде в Париже.
© НОК Узбекистана
Абдумалик Халоков Ўзбекистон делегациясига еттинчи олтин медални тақдим этди.
© НОК УзбекистанаБоксер Абдумалик Халоков завоевал золото Олимпийских игр.
Боксер Абдумалик Халоков завоевал золото Олимпийских игр.
© НОК Узбекистана
Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси, жаҳон чемпиони Абдумалик Халоков совринлари орасига ёзги Олимпия ўйинларининг олтин медалини ҳам қўшиб қўймоқда. Бухоролик спортчи чемпионлик жангида Қирғизистон вакили Мунарбек Сеитбек ўғлини яққол устунлик билан мағлуб этиб, шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди.
© НОК УзбекистанаБоходир Жалолов завоевал золото Олимпийских игр.
Боходир Жалолов завоевал золото Олимпийских игр.
© НОК Узбекистана
Маҳоратли боксчи Баҳодир Жалолов Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинлари доирасида финал жангларига ажойиб нуқта қўйди. Энг оғир вазн тоифасида иштирок этган Жалолов чемпионлик жангида испаниялик Аюб Ғадфани ўзининг кучли ва аниқ зарбалари олдида ожиз қолдирди.
© НОК УзбекистанаСветлана Осипова завоевала серебро Олимпийских игр.
Светлана Осипова завоевала серебро Олимпийских игр.
© НОК Узбекистана
Таэквондо WТ бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Светлана Осипова ушбу спорт турида Олимпия ўйинларида медаль қўлга киритган биринчи аёл спортчимизга айланди. У шиддатли ва муросасиз руҳда ўтган финал баҳсида мезбонлар вакили, собиқ жаҳон чемпиони ва Токио-2020 ёзги Олимпия ўйинларининг бронза медали соҳиби Алтея Лоренга имкониятни бой бериб, кумуш медаль билан тақдирланди.
"Ушбу натижадан кейин терма жамоа ҳисобидаги медаллар 8 та олтин, 2 та кумуш ва 3 та бронзани ташкил этмоқда", — дейилади хабарда.
© НОК УзбекистанаУзбекские болельщики на Олимпийских играх в Париже.
Узбекские болельщики на Олимпийских играх в Париже.
© НОК Узбекистана
Париж Олимпиадасида бокс бўйича мусобақалар финалида ғалаба қозониб, олтин медални қўлга киритган Баҳодир Жалолов мухлислари Ўзбекистон байроғи билан биргаликда Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон байроқларини ҳам кўтариб туришди.