Ўзбекистон ва Қатар стартап экотизимни яхшилаш бўйича қўшма “йўл харита”сини қабул қилади

© Пресс-служба президента УзбекистанаФлаги Узбекистана и Катара. Визит эмира Катара шейх Тамима бин Хамад Аль Тани в Узбекистан.
Флаги Узбекистана и Катара. Визит эмира Катара шейх Тамима бин Хамад Аль Тани в Узбекистан. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.08.2024
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда инновацион стартап компанияларини қўллаб-қувватлаш ва стартап экотизимни ривожлантириш мақсадида қўшма "йўл харита"сини қабул қилиш тўғрисида келишувга эришилди.
TOШКЕНТ, 10 авг — Sputnik. Ўзбекистон элчихонаси кўмагида "Qatar Financial Center" (QFC) ва Ўзбекистон Рақамли технологиялар вазирлиги ҳамда "IT Park Uzbekistan" мутасаддилари ўртасида онлайн музокаралар ташкил этилди. Бу ҳақда "Дунё" АА хабар берди.
Учрашувда Қатар томони "Рақамли Ўзбекистон – 2030" стратегияси доирасида рақамли иқтисодиётни ривожлантириш, барча тармоқлар ва соҳаларда, энг аввало, давлат бошқаруви, таълим, соғлиқни сақлаш ва қишлоқ хўжалигида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш бўйича амалга оширилаётган кенг кўламли дастурлар билан таништирилди.
Музокаралар якунида Ўзбекистонда инновацион стартап компанияларини қўллаб-қувватлаш ва стартап экотизимни ривожлантириш мақсадида қўшма "йўл харита"сини қабул қилиш тўғрисида келишувга эришилди.
"QFC" 2005 йилда ташкил этилган бўлиб, Қатарнинг бизнес ва молиявий маркази саналади. Марказ Қатар ҳукуматининг иқтисодий сиёсатини илгари суради, бизнес учун қулай ҳуқуқий асосни яратиш, солиқ тизимини такомиллаштириш ва ишбилармонлик муҳитини яхшилаш, мамлакат иқтисодиётини диверсификация қилиш ҳамда инвестицияларни жалб қилиш бўйича таклифлар ишлаб чиқади.
Саида Мирзиеева (слева) с послом Катара в Узбекистане Хасаном Хамзой Хашимом (справа). - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.07.2024
Саида Мирзиёева Қатар элчиси билан учрашди — нималар муҳокама қилинди?
Янгиликлар лентаси
0