Ўзбекистон сайёҳлар учун қизиқарли манзиллар очмоқда — харита

© unsplash.com/AXP PhotographyХива. Ичан қалъа
Хива. Ичан қалъа - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.08.2024
Oбуна бўлиш
“Олтин водий сайёҳлик ҳалқаси” ҳамда Хоразм ва Қорақалпоғистон бўйлаб “Қалъалар ҳалқаси” туристик йўналишлари ишлаб чиқилди.
TOШКЕНТ, 8 авг — Sputnik. Ўзбекистонда янги туристик йўналишлар очилмоқда, дея хабар берди Туризм қўмитаси.
Фарғона, Андижон ва Наманган вилоятининг туман ва шаҳарларини боғловчи “Олтин водий сайёҳлик ҳалқаси” ҳамда Хоразм ва Қорақалпоғистон бўйлаб “Қалъалар ҳалқаси” туристик йўналишлари ишлаб чиқилди.
© Комитет по туризмуЎзбекистонда янги туристик йўналишлар очилмоқда
В Узбекистане открываются новые туристические направления - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.08.2024
Ўзбекистонда янги туристик йўналишлар очилмоқда
“Олтин водий сайёҳлик ҳалқаси” туристик йўналиши жами Фарғонада 22 та, Андижонда 18 та ва Наманганда 17 та ташриф объектларини ўз ичига олган.
Наманганда Хитой тажрибаси асосида санаторий ва дам олиш масканлари қурилади
“Водийга ташриф буюрган туристларни аниқ маршрут асосида кутиб олинади. Сайёҳларга қизиқарли манзиллар тақдим этилади. Меҳмонлар “Олтин водий сайёҳлик ҳалқаси” туристик йўналишида жойлашган маданий мерос объектлари, эко- ва агротуризм объектлари, кўнгилочар масканлар ва ҳунармандчилик марказлари билан яқиндан танишадилар”, — дейилади хабарда.
Хоразм ва Қорақалпоғистон бўйлаб “Қалъалар ҳалқаси” туристик йўналиши хорижлик ва маҳаллий сайёҳларга қадимий қалъалар – Ичан қалъа, Улли ҳовли, Қалажиқ қалъа, Сулаймон қалъа, Тошқалъа, Аязқалъа, Тупроққалъа ва Элликқалъа тарихи билан яқиндан танишишга имконият яратади.
Қайд этилишича, бунинг натижасида сайёҳларнинг қолиш муддати 2 кундан 3 кунга узаяди. Қўшимча хизмат турлари йўлга қўйилади.
© Комитет по туризмуЎзбекистонда янги туристик йўналишлар очилмоқда
В Узбекистане открываются новые туристические направления - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.08.2024
Ўзбекистонда янги туристик йўналишлар очилмоқда
“Мазкур туристик йўналишлар мамлакатимизнинг қадимий қадамжоларига хорижлик ва маҳаллий сайёҳлар оқимини кўпайтиришга ва юртимиз туризм салоҳиятини оширишга ёрдам беради”, — дея қайд этилган хабарда.
Ўзбекистонга кўпроқ қайси давлатдан турист келгани маълум бўлди
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар агентлиги Россия, АҚШ ва Хитой тажрибаси асосида мамлакатда ҳарбий ва саноат туризмини ривожлантиришни таклиф қилган эди. Унга кўра, туризмнинг янги турлари — геология туризми, саноат ва илмий туризм ва ҳарбий туризмни ишга тушириш кўзда тутилмоқда.
Туристический комплекс Silk Road Samarkand в Самарканде. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.07.2024
Хорижий туристлар оқими янада оширилади — янги фармон
Янгиликлар лентаси
0