ШҲТ АСЕАН билан ҳамкорлик учун янги имкониятлар очишга тайёр — Чжан Мин

© Sputnik / Зафар Халилов / Медиабанкка ўтишФорум глав регионов ШОС.
Форум глав регионов ШОС. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.08.2024
Oбуна бўлиш
Чжан Мин АСЕАНга қўшни ва дўст сифатида ШҲТ икки минтақа ўртасидаги узоқ муддатли алоқаларни ва ўсиб бораётган ҳамкорликни чуқур қадрлашини таъкидлади.
ТОШКЕНТ, 8 авг — Sputnik. Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) Жануби-Шарқий Осиё давлатлари ассоциацияси (АСЕАН) билан ҳамкорлик учун янги имкониятлар очишга тайёр. Бу ҳақда ташкилот бош котиби Чжан Мин маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости.
Бугун, 8 август АСЕАН куни нишонланмоқда. Шу муносабат билан Чжан Мин АСЕАН бош котиби Као Кимхорнга табрик йўллади.
Чжан Мин АСЕАНга қўшни ва дўст сифатида ШҲТ икки минтақа ўртасидаги узоқ муддатли алоқаларни ва ўсиб бораётган ҳамкорликни чуқур қадрлашини таъкидлади.
“Биз ўзаро манфаатли соҳаларда ҳамкорлик учун янги имкониятлар очишга тайёрмиз”, — деди Чжан Мин.
Чжан Миннинг сўзларига кўра, ШҲТ ва АСЕАН ҳамкорликда ишлаш орқали тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш, шунингдек, турли мамлакатлар халқлари фаровонлигини таъминлашга ҳисса қўшишга қодир.
Флаги ШОС - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.07.2024
Шанхай ҳамкорлик ташкилоти “ШҲТ плюс” форматини жорий этишда давом этади
Янгиликлар лентаси
0