https://sputniknews.uz/20240808/qonunchilik-hujjat-tinglash-imkoniyat-45085560.html
Қабул қилинган қонунчилик ҳужжатларини “тинглаш” имконияти яратилди
Қабул қилинган қонунчилик ҳужжатларини “тинглаш” имконияти яратилди
Sputnik Ўзбекистон
Миллий қонунчилик базасида матнларни тинглаш функциясини ишга туширди.
2024-08-08T13:30+0500
2024-08-08T13:30+0500
2024-08-08T13:30+0500
жамият
ўзбекистон
ҳужжатлар
қонунчилик
адлия вазирлиги
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e4/0c/08/15562258_0:0:1000:563_1920x0_80_0_0_bcec1ed84b9ad0e37e433a0692c9abfe.jpg
ТОШКЕНТ, 8 авг — Sputnik. Энди Ўзбекистон қонунчилик маълумотлари миллий базасидаги (lex.uz) ҳужжатларни аудиоформатда тинглаш мумкин, дея хабар берди "Ҳуқуқий ахборот" Telegram-канали.“Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази Рақамли технологиялар ва сунъий интеллектни ривожлантириш илмий-тадқиқот институти билан ҳамкорликда Lex.uzда матнларни тинглаш функциясини ишга туширди.Бунга ўзбек тили модели асосида яратилган сунъий интеллект имкониятлари ёрдам беради. Овозли эшитиш имкониятидан фойдаланиш учун ҳужжат матни ўнг тарафидаги уч нуқта орқали “Аудиони тинглаш” тугмасини танлаш керак. Ушбу функция эндигина ишга туширилгани учун ҳужжатни ўқишда хатолик кузатилиши мумкин.Шу билан бирга, таржима дастурларини интеграция қилиш орқали сунъий интеллект имкониятларидан келиб чиқиб, ҳужжатларни инглиз, рус ва бошқа хорижий тилларга онлайн таржима қилиш мумкин. Бунда таржима сифатини баҳолаш тугмасидан фойдаланиб, таржима сифатини янада оширишга кўмаклашиш ҳам мумкин.Қолаверса, яқин кунларда ҳужжатларни овозли қидирув ёрдамида топиш ва тинглаш мумкин бўлади.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e4/0c/08/15562258_72:0:960:666_1920x0_80_0_0_5499845c2140c1d1b576c983d29ffdcd.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
миллий қонунчилик базаси матнларни тинглаш
миллий қонунчилик базаси матнларни тинглаш
Қабул қилинган қонунчилик ҳужжатларини “тинглаш” имконияти яратилди
Миллий қонунчилик базасида матнларни тинглаш функциясини ишга туширди.
ТОШКЕНТ, 8 авг — Sputnik. Энди Ўзбекистон қонунчилик маълумотлари миллий базасидаги (lex.uz) ҳужжатларни аудиоформатда тинглаш мумкин, дея
хабар берди "Ҳуқуқий ахборот" Telegram-канали.
“Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази Рақамли технологиялар ва сунъий интеллектни ривожлантириш илмий-тадқиқот институти билан ҳамкорликда Lex.uzда матнларни тинглаш функциясини ишга туширди.
“Энди миллий қонунчилик базасидан фойдаланиш янада қулай ва осон – исталган ҳужжатни тинглашингиз мумкин”, — дейилади хабарда.
Бунга ўзбек тили модели асосида яратилган сунъий интеллект имкониятлари ёрдам беради. Овозли эшитиш имкониятидан фойдаланиш учун ҳужжат матни ўнг тарафидаги уч нуқта орқали “Аудиони тинглаш” тугмасини танлаш керак. Ушбу функция эндигина ишга туширилгани учун ҳужжатни ўқишда хатолик кузатилиши мумкин.
“Бундай тақдирда ҳужжат матни ўнг тарафидаги уч нуқта орқали “Ҳужжатга таклиф юбориш” тугмасини босиб, таклиф туридан техник хатоликни танлаган ҳолда хато ва камчилик ҳақда бизни хабардор қилишингизни сўраб қоламиз”, — дея қайд этилган хабарда.
Шу билан бирга, таржима дастурларини интеграция қилиш орқали сунъий интеллект имкониятларидан келиб чиқиб, ҳужжатларни инглиз, рус ва бошқа хорижий тилларга онлайн таржима қилиш мумкин. Бунда таржима сифатини баҳолаш тугмасидан фойдаланиб, таржима сифатини янада оширишга кўмаклашиш ҳам мумкин.
Қолаверса, яқин кунларда ҳужжатларни овозли қидирув ёрдамида топиш ва тинглаш мумкин бўлади.