Ўзбекистонда 17 турдаги давлат монополияси тугатилади — улар қайси соҳаларда?
09:15 06.08.2024 (янгиланди: 12:08 06.08.2024)
© Sputnik / Евгений Биятов / Медиабанкка ўтишПредприятие ООО РН-Пурнефтегаз в Ямало-Ненецком автономном округе
© Sputnik / Евгений Биятов
/ Oбуна бўлиш
Табиий монополия соҳаларида мустақил бозор регуляторлари жорий этилади.
TOШКЕНТ, 6 авг — Sputnik. Ўзбекистондаги қатор соҳаларда 17 турдаги давлат монополиясини босқичма-босқич тугатиш чоралари кўрилади. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев иштирокида ўтган рақобатни ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирлар тақдимотида маълум қилинди.
Қайд этилишича, сўнгги беш йилда 25 тадан ортиқ товарлар бўйича рақобат муҳити яхшиланди. 7 та фаолият тури бўйича рақобатни чекловчи эксклюзив ҳуқуқлар бекор қилинди. Давлат иштирокидаги корхоналар 42 фоизга камайиб, тадбиркорлик субъектлари сони 1,6 баробар кўпайди.
© Пресс-служба президента УзбекистанаРақобатни ривожлантириш бўйича галдаги вазифалар муҳокама қилинди
Рақобатни ривожлантириш бўйича галдаги вазифалар муҳокама қилинди
© Пресс-служба президента Узбекистана
“Тадбиркорлик субъектларининг бозорларга эркин киришини қийинлаштирувчи норматив-ҳуқуқий моддалар ва ортиқча талаблар бекор қилинади. Тартибга солиш юкини қисқартиришга қаратилган енгилликлар жорий этилади, жумладан, рухсат берувчи жараёнлар ва лицензиялар жавобгарликни мажбурий суғурталаш билан алмаштирилади”, — дейилади хабарда.
Табиий монополия соҳаларида мустақил бозор регуляторлари жорий этилади.
Қуйидагилар амалга оширилади:
Табиий монополия соҳалари билан ўзаро боғланган ва рақобатни ривожлантириш имконияти бўлган товар бозорларида табиий монополия субъектлари иштироки чекланади.
Тўғридан-тўғри амалга ошириладиган давлат харидлари кўлами қисқартирилиб, давлат харидлари рақобатли усулларга тўлиқ ўтказилади.
Рақобатни чекловчи индивидуал хусусиятга эга давлат ёрдами, шу жумладан, эксклюзив ҳуқуқ, имтиёз, преференция ва енгилликлар бекор қилинади.
Давлат органлари ахборот тизимларини ўзаро интеграция қилиш орқали ижтимоий аҳамиятга эга маҳсулотлар нархлари шаклланиши занжирининг барча бўғинларини рақамли мониторинг қилиш йўлга қўйилади.
Рақобатга қарши келишув ва хатти-ҳаракатлар, тил бириктириш ҳолатлари ҳақида маълумот тақдим этган шахсларни ошкор этмаслик ва мукофотлаш тизими жорий этилади.
“Умуман, мазкур концепция самарасида энергетика, нефть-газ, сув хўжалиги, йўл қурилиши, темир йўл ва аэропорт хизматлари каби қатор соҳаларда 17 турдаги давлат монополиясини босқичма-босқич тугатиш чоралари кўрилади”, — дейилади хабарда.
Шунингдек, давлат харидларида рақобатга зид ҳаракатларнинг олди олиниб, бу жараёнларнинг шаффофлиги таъминланади. Товар-хомашё биржаларида таклифлар кўпайтирилиб, харидорларнинг танлаш имконияти кенгайтирилади.
© Пресс-служба президента УзбекистанаРақобатни ривожлантириш бўйича галдаги вазифалар муҳокама қилинди
Рақобатни ривожлантириш бўйича галдаги вазифалар муҳокама қилинди
© Пресс-служба президента Узбекистана
Айтилишича, президент соҳадаги ишларни давом эттириб, эркин бозор тамойилларини таъминлаш, кадрлар тайёрлаш бўйича қўшимча топшириқлар берди.
"Иқтисодиётда давлат улушини қисқартириш, айрим функцияларни босқичма-босқич хусусий секторга ўтказиш кераклиги таъкидланди", — дея қайд этилган хабарда.
Қолаверса, товар, молия ва рақамли бозорларда рақобат ҳолатини доимий таҳлил қилиб, тартибларни такомиллаштириш бўйича таклифлар киритиб бориш вазифаси қўйилди.