Ўзбекистонда автокредит ажратиш камайди — инфографика

Oбуна бўлиш
Йилнинг биринчи ярмида банклар томонидан ажратилган автокредитларда салбий динамика кузатилди.
Марказий банки маълумотларига кўра, жорий йилнинг биринчи олти ойида Ўзбекистон банклари томонидан 8,91 триллион сўмлик автокредитлар ажратилган. Бу 2023 йилнинг шу даврига нисбатан 2,07 бараварга камдир.
Энг кўп автокредитлар январь ва май ойларида (1,7 трлн сўм) олинган.
Автокредитлар бериш ҳажмининг қисқаришига Марказий банкнинг айрим талабларни кучайтиргани сабаб бўлиши мумкин. Масалан, мамлакат банкларининг умумий кредит портфелидаги автокредитларнинг улуши 25 фоиздан ошмаслиги керак.
Бундан ташқари, жорий йилнинг 1 июлидан бошлаб, агар фуқаронинг қарз юки 60 фоиздан ошса, автокредит беришдан бош тортилади. 2025 йилдан бошлаб бу даражани 50 фоизга тушириш режалаштирилган.
Янгиликлар лентаси
0