Эрон Исроилга ҳужум қилишга тайёрланмоқда — ОАВ

© Sputnik / Александр ВильфГосударственный флаг Ирана в Тегеране.
Государственный флаг Ирана в Тегеране. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.08.2024
Oбуна бўлиш
WSJ: Эрон Исроилга зарба беришга тайёрланмоқда.
TOШКЕНТ, 6 авг — Sputnik. Эрон Исроилга зарба беришга тайёрланаётгани кўриниб турибди, ракета отиш мосламалари яқин кунларда унга қарши ҳужум уюштириши мумкинлигини кўрсатмоқда, АҚШ эса Теҳрондан можарони кучайтирмасликни сўрамоқда. Бу ҳақда Америка расмийларига таяниб, "Wall Street Journal" хабар берди, дея ёзади РИА Новости.

“Дам олиш кунлари (АҚШ расмийлари – таҳр.) Эроннинг ракета учирувчи қурилмалари ҳаракатланаётганини ва ҳарбий машғулотлар ўтказаётганини кузатишни бошлади, бу эса Теҳрон яқин кунларда ҳужум уюштиришга тайёрланаётганидан далолат бериши мумкин”, — дейилади хабарда.

Манбаларнинг айтишича, АҚШнинг юқори мартабали расмийлари Теҳронни можарони кучайтирмасликка чақирмоқда ва бу масалада араблардан ёрдам сўрамоқда.
Флаг Израиля  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.08.2024
АҚШ Исроилни эҳтимолий ҳужумдан ҳимоя қилиш учун иттифоқчиларини жалб қилади
Янгиликлар лентаси
0