https://sputniknews.uz/20240806/ichki-yollar-saqlash-xizmat-45052065.html
Ички йўлларни сақлаш хизматлари ташкил қилинади — тафсилотлар
Ички йўлларни сақлаш хизматлари ташкил қилинади — тафсилотлар
Sputnik Ўзбекистон
Республикадаги 208 та туман ва шаҳар Ободонлаштириш бошқармаларида ички йўлларни сақлаш хизматлари ташкил қилинади.
2024-08-06T10:14+0500
2024-08-06T10:14+0500
2024-08-06T12:08+0500
жамият
ўзбекистон
йўл
автомобил
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0a/13/40105540_0:160:3072:1888_1920x0_80_0_0_56558f1fbe1961efda0a9c8c3b175354.jpg
TOШКЕНТ, 6 авг — Sputnik. Республикадаги 208 та туман ва шаҳар Ободонлаштириш бошқармаларида ички йўлларни сақлаш хизматлари ташкил қилинади. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев иштирокидаги ички йўлларни сақлаш ва таъмирлашга оид таклифлар тақдимотида маълум қилинди. Айтилишича, мамлакатда жами 184 минг 582 километр автомобиль йўли бор. Шундан қарийб 142 минг километри ички хўжалик йўлларидир. Сўнгги тўрт йилда ички йўлларни қуриш ва таъмирлашга 15 триллион сўм ажратилган. Шу боис туман даражасида бу масалаларга масъул тизим яратиш режалаштирилмоқда. Таклифга кўра, 208 та туман ва шаҳар Ободонлаштириш бошқармаларида ички йўлларни сақлаш хизматлари ташкил қилинади. Улар энг зарур 4 турдаги махсус техника билан таъминланади. Бунинг учун бюджетдан тегишли маблағ ажратиш кўзда тутилаяпти. Таҳлилларга кўра, йўлларни сақлашга йўналтирилган маблағ таъмирлаш харажатини бир неча баробар қисқартиради. Агар ўз вақтида пул ажратилиб, ички йўллар тўғри эксплуатация қилинса, уларни таъмирлаш муддатлари ҳам камида 2 баробар узаяди. Шу боис мутасаддиларга ички йўлларни сақлаш ва таъмирлашни молиялаштириш бўйича янги механизмларни жорий этиш бўйича кўрсатма берилди.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0a/13/40105540_171:0:2902:2048_1920x0_80_0_0_cf19043bf7221e09965686bd80f1a37c.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
туман шаҳар ободонлаштириш бошқармалари ички йўллар сақлаш хизмат
туман шаҳар ободонлаштириш бошқармалари ички йўллар сақлаш хизмат
Ички йўлларни сақлаш хизматлари ташкил қилинади — тафсилотлар
10:14 06.08.2024 (янгиланди: 12:08 06.08.2024) Ҳозирги кунда 43 минг километр ички йўллар таъмирталаб ҳолатда, 2 минг 354 та кўприкнинг “эгаси” аниқ эмас”.
TOШКЕНТ, 6 авг — Sputnik. Республикадаги 208 та туман ва шаҳар Ободонлаштириш бошқармаларида ички йўлларни сақлаш хизматлари ташкил қилинади. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев иштирокидаги ички йўлларни сақлаш ва таъмирлашга оид таклифлар тақдимотида
маълум қилинди. Айтилишича, мамлакатда жами 184 минг 582 километр автомобиль йўли бор. Шундан қарийб 142 минг километри ички хўжалик йўлларидир.
Сўнгги тўрт йилда ички йўлларни қуриш ва таъмирлашга 15 триллион сўм ажратилган.
“Маҳаллаларда, чекка қишлоқларда ҳам кўчалар равон бўлиб, аҳоли фаровонлигига хизмат қилмоқда. Лекин уларни сақлашга масъул тизим йўқ. Чунки Автомобиль йўллари қўмитаси давлат ва халқаро аҳамиятдаги йўл ва кўприклар билан шуғулланади. Ички йўл ва кўприклар эса маҳаллий ҳокимликлар балансида. Ҳозирги кунда 43 минг километр ички йўллар таъмирталаб ҳолатда, 2 минг 354 та кўприкнинг “эгаси” аниқ эмас”, — дея қайд этилган хабарда
Шу боис туман даражасида бу масалаларга масъул тизим яратиш режалаштирилмоқда.
Таклифга кўра, 208 та туман ва шаҳар Ободонлаштириш бошқармаларида ички йўлларни сақлаш хизматлари ташкил қилинади. Улар энг зарур 4 турдаги махсус техника билан таъминланади. Бунинг учун бюджетдан тегишли маблағ ажратиш кўзда тутилаяпти.
Таҳлилларга кўра, йўлларни сақлашга йўналтирилган маблағ таъмирлаш харажатини бир неча баробар қисқартиради. Агар ўз вақтида пул ажратилиб, ички йўллар тўғри эксплуатация қилинса, уларни таъмирлаш муддатлари ҳам камида 2 баробар узаяди.
Шу боис мутасаддиларга ички йўлларни сақлаш ва таъмирлашни молиялаштириш бўйича янги механизмларни жорий этиш бўйича кўрсатма берилди.