Ўзбекистон Москва халқаро кинофестивалида қайси фильм билан иштирок этиши маълум бўлди

CC0 / pexels.com/Pixabay / Красный Театр
Красный Театр - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.08.2024
Oбуна бўлиш
Фестивалда Бутунроссия давлат кинематография институти Тошкент филиали талабасининг фильми намойиш этилади.
ТОШКЕНТ, 5 авг — Sputnik. Ўзбекистон Москва халқаро кинофестивалида “Кимоно” қисқа метражли фильми билан иштирок этади. Бу ҳақда Ўзбекистон Кинематография агентлиги хабар берди.
Москвада 15-25 август кунлари “Будем жить” XIII Москва халқаро кинофестивали бўлиб ўтади. Фестивалга 15 тадавлатдан 400 тадан ортиқ фильм юборилган. Ўзбекистондан Бутунроссия давлат кинематография институти (БДКИ) Тошкент филиали талабаси иштирок этади.

“Драматургия факультети талабаси Санжар Муродшайховнинг “Кимоно” қисқа метражли фильми “Будем жить” XIII Москва халқаро кинофестивалида иштирок этади”, — деб ёзади агентлик матбуот хизмати.

Фестиваль президенти, Россия халқ артисти Евгений Герасимовнинг журналистларга маълум қилишича, бадиий фильмлар дастурига саккизта тўлиқ метражли, 22 та қисқа метражли бадиий ва 10 та ҳужжатли фильмлар киради. Фильмлар Россия, Беларусь, Эрон, Қирғизистон, Ўзбекистон томонидан тақдим этилади.
Шавкат Мирзиёев посетил Дворец кино, где ознакомился с Музеем киноискусства Узбекистана и презентацией проекта Живая история. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.05.2024
Ўзбекистон кино санъати музейи, “Тирик тарих” лойиҳаси: Мирзиёев Киночилар саройига борди
Янгиликлар лентаси
0