https://sputniknews.uz/20240805/pandemiya-xavf-bakteriya-virus-45044529.html
Пандемияни келтириб чиқариши мумкин бўлган хавфли бактерия ва вируслар рўйхати янгиланди
Пандемияни келтириб чиқариши мумкин бўлган хавфли бактерия ва вируслар рўйхати янгиланди
Sputnik Ўзбекистон
Янгиланган рўйхатдан 30 та устувор патоген жой олди.
2024-08-05T16:23+0500
2024-08-05T16:23+0500
2024-08-05T16:23+0500
дунё янгиликлари
дунёда
жсст
соғлиқни сақлаш вазирлиги (ссв)
вирус
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07/53/075318_0:670:1649:1598_1920x0_80_0_0_30c3b16e05c30c7cf0b53275a6d143d5.jpg
TOШКЕНТ, 5 август — Sputnik. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) навбатдаги пандемияни келтириб чиқариши мумкин бўлган вирус ва бактериялар рўйхатини янгилади, деб ёзмоқда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати. Бунинг учун 50 тадан ортиқ мамлакатнинг 200 нафардан зиёд олимлари иштирокида 1652 патогенни қамраб олувчи 28 та вирус ва битта асосий бактерия гуруҳига доир маълумотларни ўрганишга қаратилган тадқиқот натижаларига таянилди. 2017 ва 2018 йилларда глобал пандемияга сабаб бўлувчи патогенлар рўйхатидан атиги ўнга яқин вирус ва бактериялар ўрин олганини ҳисобга олсак, “Х касаллиги”ни юзага чиқариши мумкин бўлган эҳтимолий хавф омиллари йил сайин ортаётгани маълум бўлади. Эслатиб ўтамиз, ўтган ой ЖССТ раҳбари Тедрос Гебрейесус дунёда исталган вақтда янги пандемия бошланиши мумкинлигидан огоҳлантирганди. Ушбу прогноз учун баъзи минтақаларда парранда гриппи эпидемиясининг кутилмаганда авж олиши сабаб бўлганди.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07/53/075318_0:515:1649:1752_1920x0_80_0_0_f3385f9b88d70f81d43e7e0e4062233a.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти пандемия вирус ва бактериялар рўйхат
жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти пандемия вирус ва бактериялар рўйхат
Пандемияни келтириб чиқариши мумкин бўлган хавфли бактерия ва вируслар рўйхати янгиланди
Янгиланган рўйхатдан 30 та устувор патоген жой олди.
TOШКЕНТ, 5 август — Sputnik. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) навбатдаги пандемияни келтириб чиқариши мумкин бўлган вирус ва бактериялар рўйхатини янгилади, деб ёзмоқда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги
матбуот хизмати. Бунинг учун 50 тадан ортиқ мамлакатнинг 200 нафардан зиёд олимлари иштирокида 1652 патогенни қамраб олувчи 28 та вирус ва битта асосий бактерия гуруҳига доир маълумотларни ўрганишга қаратилган тадқиқот натижаларига таянилди.
"Шу тариқа янгиланган рўйхатдан 30 та устувор патоген жой олди. Улар сафига А гуруҳига мансуб грипп вируслари, денге иситмаси ва маймун чечаги (mpox) киритилди", — дейилади хабарда.
2017 ва 2018 йилларда глобал пандемияга сабаб бўлувчи патогенлар рўйхатидан атиги ўнга яқин вирус ва бактериялар ўрин олганини ҳисобга олсак, “Х касаллиги”ни юзага чиқариши мумкин бўлган эҳтимолий хавф омиллари йил сайин ортаётгани маълум бўлади.
“Экспертлар фикрича, ушбу манбадан инфекцияларга қарши янада самарали вакцина ҳамда препаратлар яратиш, соғлиқни сақлаш соҳасига доир зарур чора-тадбирлар ҳамда стратегияларни ишлаб чиқишда фойдаланилади. Яъни устувор патогенлар рўйхати инсоният саломатлигини асраш йўлида профилактик чоралар вазифасини ўтайди”, — деб ёзади вазирлик матбуот хизмати.
Эслатиб ўтамиз, ўтган ой ЖССТ раҳбари Тедрос Гебрейесус дунёда исталган вақтда янги пандемия бошланиши мумкинлигидан огоҳлантирганди. Ушбу прогноз учун баъзи минтақаларда парранда гриппи эпидемиясининг кутилмаганда авж олиши сабаб бўлганди.