Қозоғистон Ўзбекистонга юк етказиб беришни тезлаштирди

Контейнерный поезд  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.08.2024
Oбуна бўлиш
Қозоғистон темир йўллари икки давлат президентлари ўртасидаги келишувлар доирасида етказиб бериш хизматини ташкил қилди.
ТОШКЕНТ, 5 авг — Sputnik. Қозоғистон Хитой – Қозоғистон – Ўзбекистон йўналиши бўйича юкларни тез етказиб беришни ташкил қилди. Бу ҳақда Қозоғистон темир йўллари хабар берди.
Айтилишича, мазкур жараён Қозоғистон ва Ўзбекистон раҳбарларининг жорий йилнинг апрель ойида эришган келишувлари туфайли содир бўлди.
“Янги қатнов йўлга қўйилди, бу йўналиш бўйича жўнатилган контейнер поезди 5 кун ичида 4486 километр масофани босиб ўтди”, — дейилади хабарда.
Юк поезди Сиань портидаги Қозоғистон-Хитой терминалидан жўнатилган.
Контейнерлар Хоргос қуруқ портида қайта юкланди ва Қозоғистон темир йўллари тармоғи бўйлаб Сариоғаш чегара станциясигача, сўнгра охирги нуқта – Ўрта Осиёдаги йирик транспорт пункти – Тошкент станциясигача давом этди.
“Хитойда Қозоғистон темир йўллари терминали имкониятларидан фойдаланиш туфайли юкларни қисқа муддатда ташиш, шунингдек, Қозоғистон ва Ўзбекистон темир йўл маъмуриятларининг икки давлат чегара инфратузилмасини кенгайтириш бўйича изчил ўзаро ҳамкорлиги таъминланди”, — дейилади компания хабарида.
Технологик жараёнларни реконструкция қилиш ва такомиллаштириш ҳисобига Сариоғаш давлатлараро станциясининг қуввати 50 фоизга ошди.
Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги асосий юк оқими Сариоғаш орқали ўтади. Қайд этилишича, темир йўл компаниялари активларидан фойдаланган ҳолда оптимал йўналишни ишлаб чиқиш транспорт-логистика имкониятларини кенгайтириш ва икки давлат ўртасидаги шерикликни чуқурлаштиришга жиддий туртки беради.
Маълумот учун, 2023 йилда Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида юк ташиш ҳажми 31 миллион тоннадан ортиқни ташкил этиб, 2022 йилга нисбатан 17,2 фоизга ўсди.
Янгиликлар лентаси
0