https://sputniknews.uz/20240804/uzbekistan-kazakhstan-tadbirkor-fermer-tajriba-45034485.html
Ўзбекистонлик тадбиркорлар қозоғистонлик фермерлар билан тажриба алмашади
Ўзбекистонлик тадбиркорлар қозоғистонлик фермерлар билан тажриба алмашади
Sputnik Ўзбекистон
Икки давлат ўртасида аграр соҳани ривожлантириш имкониятлари муҳокама қилинди.
2024-08-04T10:49+0500
2024-08-04T10:49+0500
2024-08-04T10:49+0500
жамият
ўзбекистон
қозоғистон
фермерлар
тадбиркор
қишлоқ хўжалиги
қишлоқ хўжалиги вазирлиги
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/09/1b/28580351_0:106:1280:826_1920x0_80_0_0_35e87bbedc0923c3a289e8158703b5c8.jpg
ТОШКЕНТ, 4 авг — Sputnik. Ўзбекистонлик тадбиркорлар тажриба алмашиш мақсадида қозоғистонлик фермер хўжаликларига боради. Бу ҳақда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги маълум қилди.Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Қаҳрамон Юлдашев Қозоғистоннинг Астана шаҳрида икки давлат аграр соҳа вакиллари ҳамда тадбиркорларининг ҳамкорлик алоқаларини янада кенгайтириш масаларига бағишланган кенгайтирилган учрашувида иштирок этди.Шунингдек, томонлар ўзларининг бизнес таклиф ва ташаббуслари билан ўртоқлашди, ҳамкорликнинг янгича механизми ва шартлари юзасидан фикрлар алмашилди.Қайд этилишича, икки давлат тадбиркорлари ўртасида “B2B” форматида кейинги музокаралар давом эттирилади.Қолаверса, ўзбекистонлик тадбиркорларнинг тажриба алмашиш мақсадида қозоғистонлик фермер хўжаликларига ташрифи бўйича келишувларга эришилди.
ўзбекистон
қозоғистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/09/1b/28580351_206:95:1217:853_1920x0_80_0_0_4808b1733e48779e049bca389560b674.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари қаҳрамон юлдашев қозоғистон астана аграр соҳа тадбиркорлар
қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари қаҳрамон юлдашев қозоғистон астана аграр соҳа тадбиркорлар
Ўзбекистонлик тадбиркорлар қозоғистонлик фермерлар билан тажриба алмашади
Икки давлат ўртасида аграр соҳани ривожлантириш имкониятлари муҳокама қилинди.
ТОШКЕНТ, 4 авг — Sputnik. Ўзбекистонлик тадбиркорлар тажриба алмашиш мақсадида қозоғистонлик фермер хўжаликларига боради. Бу ҳақда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги
маълум қилди. Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Қаҳрамон Юлдашев Қозоғистоннинг Астана шаҳрида икки давлат аграр соҳа вакиллари ҳамда тадбиркорларининг ҳамкорлик алоқаларини янада кенгайтириш масаларига бағишланган кенгайтирилган учрашувида иштирок этди.
“Унда аграр соҳасини ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги экинларини етиштириш технологиясини янада кенг тарғиб этиш, чорвачилик ва терини қайта ишлаш соҳасида қўшма ҳамкорлик лойиҳаларини амалга ошириш имкониятларини муҳокама қилинди”, — дейилади хабарда.
Шунингдек, томонлар ўзларининг бизнес таклиф ва ташаббуслари билан ўртоқлашди, ҳамкорликнинг янгича механизми ва шартлари юзасидан фикрлар алмашилди.
Қайд этилишича, икки давлат тадбиркорлари ўртасида “B2B” форматида кейинги музокаралар давом эттирилади.
Қолаверса, ўзбекистонлик тадбиркорларнинг тажриба алмашиш мақсадида қозоғистонлик фермер хўжаликларига ташрифи бўйича келишувларга эришилди.