"Янги ёндашув". АҚШ Россияга қарши қандай тайёргарлик кўраётгани маълум бўлди

© РИА НовостиМосковский Кремль и небоскребы делового центра "Москва-сити".
Московский Кремль и небоскребы делового центра Москва-сити.  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.08.2024
Oбуна бўлиш
InfoBRICS: АҚШ ва НАТО Россияга қарши янги режа тайёрламоқда.
ТОШКЕНТ, 4 авг — Sputnik. АҚШ ва НАТО Россияга қарши янги режа тайёрламоқда. Бу ҳақда РИА Новости infoBRICS нашрига таяниб хабар берди.
“Шимолий Атлантика алянси Россия Федерацияси билан муносабатларда янгича ёндашувни ишлаб чиқаётганга ўхшайди”, — дейилади нашрда.
Нашр буни АҚШ Давлат котибининг Европа ва Евроосиё масалалари бўйича ёрдамчиси Жеймс О'Брайеннинг “НАТОнинг ёндашувини ҳозирги шароитга мослаштириш, шу билан бирга Украинанинг жорий прокси-низода “ғалаба қозонишини” таъминлаш асосий мақсад”, деб айтган сўзларига таяниб маълум қилди.
Хусусан, алянс жанговар ҳаракатлар давом этаётган бир пайтда Украина режимини қўллаб-қувватлаш учун каттароқ қадамлар қўйиш учун ўзгаришларга муҳтож, дейилади мақолада.
Шунингдек, О'Брайеннинг сўзларига кўра, G7 давлатлари Россиянинг музлатилган барча активларини имкон қадар тезроқ Киевга ўтказиши муҳим. Ва охирги қадам Украинанинг НАТОга қўшилиши бўлади, деб ёзади infoBRICS.
Мақолада қайд этилишича, алянснинг Москвага нисбатан “янги стратегияси” мақсадлари ўзгарган тақдирдагина самарали бўлади. Нашрнинг ёзишича, Ғарб бир қутбли дунё тартибини сақлашга интилар экан, тинчлик бўлмайди.
Бундан ташқари, агар Россияни ўраб олиш ёки чарчатишга уринишлар тўхтамаса, можаролар давом этади, чунки Москва душман давлатларга ўз фуқароларининг ҳаётига таҳдид солишига йўл қўймайди.
Москва Россия Ғарбда ҳеч кимга таҳдид солмагани ва таҳдид солмаслигини, Украинада ўз манфаатларини ҳимоя қилаётганини бир неча бор таъкидлаган. Владимир Путин Такер Карлсонга берган интервьюсида таъкидлаганидек, Ғарб сиёсатчилари эътиборни ички муаммолардан чалғитиш учун ўз аҳолисини хаёлий Россия таҳдиди билан қўрқитмоқда. Президент Москва НАТО давлатларига ҳужум қилмоқчи эмаслигини, бундан фойда йўқлигини батафсил тушунтирган.
Янгиликлар лентаси
0