Ўзбекистонлик дзюдочи профессионал спортчилик фаолиятини юқори нотада якунлади

© Пресс-служба НОК УзбекистанаДзюдоистка Узбекистана Гульноза Матниязова
Дзюдоистка Узбекистана Гульноза Матниязова - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.08.2024
Oбуна бўлиш
Дзюдочи Гулноза Матниязова профессионал спортчилик фаолиятини расман якунлаганини эълон қилди.
ТОШКЕНТ, 4 авг — Sputnik. Ўзбекистонлик дзюдочи Гулноза Матниязова профессионал спортчилик фаолиятини юқори нотада якунлади, дея хабар берди Милий олимпия қўмитаси.
Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларидан сўнг маҳоратли дзюдочи Гулноза Матниязова профессионал спортчилик фаолиятини расман якунлаганини эълон қилди.
Қайд этилишича, Матниязова Олимпия ўйинлари доирасида аралаш жамоавий дастурда 3 та терма жамоа вакилларига қарши баҳсда барча беллашувларда ғалаба қозонди ва спортчилик фаолиятини юқори нотада якунлади.
"Бир неча кундан сўнг 30 ёшни қарши оладиган спортчимиз Рио-2016, Токио-2020 ва Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинлари, 3 та Осиё ўйинлари, жаҳон чемпионатлари, “Катта дубулға” ва Гран-при мусобақаларида юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилди", —дейилади хабарда.
Айтилишича, Ўзбекистонда аёллар дзюдосининг янги босқичга кўтарилишида Матниязованинг ҳам улкан ҳиссаси бор.
Маълумот учун, Матниязова 2021 йил “Шуҳрат” медали билан тақдирланган.
Янгиликлар лентаси
0