“Хизматларингизни юксак қадрлаймиз”. Мирзиёев темир йўл транспорти ходимларини табриклади

© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Шавкат Мирзиёев 16 июля ознакомился с презентацией о мерах по улучшению туристической инфраструктуры в регионах и увеличению потока иностранных туристов.
Президент Шавкат Мирзиёев 16 июля ознакомился с презентацией о мерах по улучшению туристической инфраструктуры в регионах и увеличению потока иностранных туристов. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.08.2024
Oбуна бўлиш
Соҳа ривожи учун янада қулай шароитларни яратиш, сизларнинг шарафли ва машаққатли меҳнатингизни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бундан буён ҳам давлатимиз ва жамиятимизнинг эътибор марказида бўлади, дейилади табрикда.
TOШКЕНТ, 3 август — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев темир йўл транспорти ходимларини табриклади. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
“Ҳурматли дўстлар! Аввало, сиз, азизларни қутлуғ касб байрамингиз – Темир йўл транспорти ходимлари куни билан чин қалбимдан муборакбод этиб, барчангизга ўзимнинг самимий ҳурматим ва эзгу тилакларимни билдираман. Биз ушбу тизимда меҳнат қилаётган сизлар каби заҳматкаш ишчи ва хизматчилар, қурувчи ва муҳандислар, машинист ва вагон кузатувчилари, соҳа фахрийларини ўз ишининг чинакам усталари деб биламиз ва Янги Ўзбекистоннинг иқтисодий салоҳиятини, халқимизнинг ҳаёт сифатини ошириш йўлидаги хизматларингизни юксак қадрлаймиз”, - дея бошланади табрик.
Мирзиёев жорий йилда Қорақалпоғистон Республикасини Хоразм вилояти билан боғлайдиган Шовот – Қораўзак янги темир йўл тармоғи ҳамда Амударё орқали ўтадиган, темир йўл ва автомобиллар учун мўлжалланган муҳташам кўприк фойдаланишга топширилганини таъкидлади.
“Ўтган даврда 3 минг километрдан зиёд темир йўллар электрлаштирилди. Бухоро – Урганч –Хива ҳамда Мискин – Нукус темир йўл тармоқларини электрлаштириш ишлари эса жадал давом эттирилмоқда. Шунингдек, азим пойтахтимиздан Самарқанд, Бухоро, Қарши каби тарихий шаҳарларимизга “Афросиёб” электропоездларининг қатновлари сони оширилмоқда. Келгусида бу ишларнинг давоми сифатида Тошкент – Бухоро – Хива ҳамда Тошкент – Чирчиқ – Ҳожикент йўналишларида ҳам юқори тезликда ҳаракатланадиган поездлар қатновини йўлга қўямиз”, - дейилади табрикда.
Президентга кўра, бугунги кунда Ўзбекистоннинг халқаро транспорт ва транзит салоҳиятини юксалтириш борасида ҳам янги уфқлар очилмоқда. Стратегик аҳамиятга эга Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон темир йўлини қуриш бўйича амалий ишлар бошлангани бу фикрни яққол тасдиқлайди.
Таъкидланишича, pақамли технологиялар темир йўл транспортига ҳам фаол жорий этилмоқда. Натижада хизмат кўрсатиш даражаси кескин ошиб бормоқда. Айниқса, юкларни етказиш вақти сезиларли даражада қисқаргани, темир йўл участкаларининг ўтказувчанлик қобилияти ортгани, йўловчилар оқими кўпайгани, операцион харажатлар қисқаргани, божхона ҳужжатларини расмийлаштириш соддалаштирилиб, юк ортиш ва тушириш ишлари бўйича енгиллаштирилган тартиб ўрнатилганини қайд этиш жоиз.
“Соҳа ривожи учун янада қулай шароитларни яратиш, сизларнинг шарафли ва машаққатли меҳнатингизни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бундан буён ҳам давлатимиз ва жамиятимизнинг эътибор марказида бўлади. Сиз, азизларни бугунги байрам билан яна бир бор табриклаб, келгуси фаолиятингизда янги ютуқ ва омадлар, хонадонларингизга тинчлик-хотиржамлик, бахту саодат тилайман”, - дея якунланган табрик.
Подписание соглашения по строительству ж/д Китай — Кыргызстан — Узбекистан - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.06.2024
Ўзбекистон, Хитой ва Қирғизистон ўртасида темир йўл қурилиши бўйича шартнома имзоланди
Янгиликлар лентаси
0