Малайзиядаги кўргазмада Ўзбекистон миллий стенди ташкил қилинди

© unsplash.com/AXP PhotographyЖенщина гуляет по старому городу Самарканда.
Женщина гуляет по старому городу Самарканда. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.08.2024
Oбуна бўлиш
Тадбир доирасида Ўзбекистоннинг зиёрат туризм салоҳиятига бағишланган тақдимотлар ўтказилди.
TOШКЕНТ, 3 август — Sputnik. 1-4 август кунлари Малайзиянинг Малакка шаҳрида Халқаро зиёрат туризми ва маҳсулотлари савдоси кўргазмаси (International Islamic Trade & Tourism Expo – IITTE) бўлиб ўтмоқда, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА.
Ушбу кўргазмада Ўзбекистон элчихонаси томонидан Ўзбекистон миллий стенди ташкил қилинди.
Кўргазма илк бор Малайзиянинг бир қатор туризм ассоциациялари, Туризм, санъат ва маданият вазирлиги, Малакка штати администрацияси, "GISB Holding" компанияси ташаббуси билан ташкил этилган. Унда 300 дан ортиқ туркомпаниялар, қишлоқ хўжалиги, ҳалол озиқ-овқат, тикувчилик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналар вакиллари ҳамда 20 дан ортиқ хорижий мамлакатлар, шу жумладан Ўзбекистон вакиллари иштирок этмоқда. Кўргазмага 50 мингдан ортиқ киши ташриф буюриши кутилмоқда.
Тадбир доирасида Ўзбекистоннинг зиёрат туризм салоҳиятига бағишланган тақдимотлар ўтказилди. Иштирокчиларга республикада туризм соҳасида олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, зиёрат туризмини жадал ривожлантириш ва зиёратчилар учун қулай шарт-шароитлар яратиш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳақида батафсил маълумот берилди.
© ИА "Дунё"Стенд Узбекистана представлен на выставке исламской торговли и туризма в Малайзии
Стенд Узбекистана представлен на выставке исламской торговли и туризма в Малайзии - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.08.2024
Стенд Узбекистана представлен на выставке исламской торговли и туризма в Малайзии
Ташриф буюрувчилар Ўзбекистоннинг тарихий ва замонавий сайёҳлик марказлари, бой маданияти, бетакрор архитектураси ва санъати, миллий анъаналари билан яқиндан танишиш имкониятига эга бўлдилар.
Малайзия фуқаролари учун республикага 30 кунгача визасиз тартиб амал қилаётгани алоҳида таъкидланди. Тошкент ва Куала-Лумпур шаҳарлари ўртасида "Uzbekistan Airways" ва "Batik Air Malaysia" авиакомпаниялари томонидан тўғридан-тўғри амалга оширилаётган авиақатновлар ҳақида ахборот берилди.
Миллий стендда зиёрат туризми, тарихий-маданий туризм, гастрономик туризм, "Умра+", қишки туризм каби сайёҳлик дастурлари маҳаллий аҳоли орасида кенг тарғиб қилинди.
Тадбирда Ўзбекистон "Ҳунарманд" уюшмаси аъзолари иштирокида миллий ҳунармандчилик, амалий санъат, енгил саноат ва ипак маҳсулотлари кўргазма-савдоси ўтказилди. "Nur Malaysia Khurasan Tour & Travel" компанияси томонидан Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган қуруқ мевалар, озиқ-овқат, сопол, тикувчилик маҳсулотлари намойиш қилинди.
Ўзбек гастрономик туризм салоҳиятини намойиш қилиш мақсадида кўргазма доирасида миллий таомлар тайёрланди ва малайзияликларга улашилди.
Янгиликлар лентаси
0