Харрис Исроилнинг Байрутга ҳужумини қўллаб-қувватлайди

© AFP 2023 / LOGAN CYRUSВице-президент США Камала Харрис.
Вице-президент США Камала Харрис.  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.07.2024
Oбуна бўлиш
АҚШ вице-президенти Харрис: Исроил ўзини “Ҳизбуллоҳ”дан ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга.
TOШКЕНТ, 31 июл — Sputnik. АҚШ вице-президенти Камала Харрис Байрут ҳужуми муносабати билан Исроил ўзини “Ҳизбуллоҳ”дан ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга эканлигини айтди, деб ёзмоқда РИА Новости.
"Исроил ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга ва мен Исроилнинг хавфсиз қолиш ва хавфсизлигини ҳимоя қилиш ҳуқуқини сўзсиз қўллаб-қувватлайман. Хусусан, у террор ташкилотларидан ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга, бу “Ҳизбуллоҳ” эканлигини биламиз”, — деди Харрис журналистларга.
Харрис "бу ҳужумларни тугатишга олиб келадиган дипломатик ечим йўлида ҳаракат қилиш кераклигини" таъкидлади.
Сешанба куни Байрутнинг жанубий чеккасида Исроил ҳаво ҳужуми уюштирилди. Исроил мудофаа кучлари Ливан пойтахтига ҳужум “Ҳизбуллоҳ”нинг юқори мартабали қўмондонини йўқ қилиш мақсадида амалга оширилганини тасдиқлади.
Россия Ташқи ишлар вазирлиги Исроилнинг Ливанга берган зарбаларини халқаро ҳуқуқнинг бузилиши деб атади.
Янгиликлар лентаси
0